Abu Abs
Абу Абс (арабча: أبو عبس — Абу Абс Абдурраҳмон ибн Жабр ибн Амр ал-Ансорий) — саҳоба.
Абу Абс Абдурраҳмон ибн Жабр ибн Амр ал-Ансорий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | тахминан милодий 584-йил |
| Вафоти |
милодий 654-йил (ҳижрий 34-йил) |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Танилган соҳаси | саҳоба |
Ҳаёти ва фаолияти
Авс қабиласининг Бани Ҳориса уруғидан. Исломдан аввалги Абдулуззо исми Пайғамбар томонларидан Абдурраҳмон, деб ўзгартирилган. Саҳоба Муҳаммад ибн Масламанинг поччаси бўлган Абу Абс ҳижратдан аввал Ислом динини қабул қилади. Онаси Лайло бинт Рофеъ ва хотини Умму Исо Расулуллоҳга илк бай’ат қилган аёл саҳобалардан бўлганлар. Пайғамбар билан бирга Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бошқа барча ғазотларда иштирок этган.
Исломнинг илк даврида саводлилар озчиликни ташкил қилган. Шу боис улардан бири бўлган Абу Абснинг Ислом маданияти тараққиётига улуши катта бўлган. Ҳижратнинг илк кунларида маккалик муҳожирларга ёрдам қўлини узатган. Пайғамбар Умарнинг қизи Ҳафсани аввалги турмуш ўртоғи, шунингдек, Уҳудда шаҳид бўлган Хунайс ибн Хузофа билан Абу Абснинг орасида биродарлик риштасини боғлаганлар. У мусулмон бўлганидан сўнг яқин дўсти Абу Бурда ибн Ниёр билан бирга ўзлари мансуб бўлган Бани Ҳориса қабиласининг бутларини яширин тарзда синдиришга киришадилар. Бадр мағлубиятини кўтара олмай, шеърлари, таъсирли сўзлари ва бойлиги билан араб халқини, айниқса, маккаликларни Пайғамбарга қарши қайраган яҳудий шоири Каъб ибн Ашрафнинг ўлдирилишига маъмур этилган ҳай’ат ичида Абу Абс ҳам бўлган.
Вафоти
Абу Абс Умар ва Усмонлар даврида солиқ йиғувчи вазифасида бўлган ва Усмон халифалигининг сўнгги йилларида касалликка чалиниб, етмиш ёшларида вафот этган. Бадрда иштирок этганларга юқори даражада ҳурмат билан ёндашган халифа, Абу Абснинг касаллик чоғида зиёратида бўлган, вафотидан сўнг жаноза намозини халифанинг ўзи адо қилган. Абу Абс „Жаннат ал-бақи’“ қабристонига дафн этилган.
Ҳадиси
Абу Абс Пайғамбардан фақатгина битта ҳадис ривоят қилган. Муҳаммад, Маҳмуд, Убайдуллоҳ, Зайд ва Ҳумайд исмли фарзандлари унинг муборак йўли ва наслини Мадина ва Бағдодда давом эттирганлари ҳақида манбаларда маълум қилинади[1].
Адабиётлар
- Ибн Саъд. Ат-Табақāт. ИИИ, 450-451;
- Ибн Абдулбар. Ал-Истӣ’āб. ИВ, 122-123;
- Ибн ал-Асир. Усд ал-ғāба. ИИИ, 431;
- Аз-Заҳабий. Сияр. И, 188-189;
- М. Мустафо ал-Аъзамий. Куттāб ан-набӣ. — Риёз: 1981. 40-41;
- Али Ярдıм. „Эбу Абс“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 87.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |