Абу Али ал-Формадий (арабча: أبو علي الفارمدي‎‎ — Абу Али Фазл ибн Муҳаммад ал-Формадий) — нақшбандийя силсиласининг нуфузли сўфийларидан.

Абу Али Фазл ибн Муҳаммад ал-Формадий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1010-1011-йил (ҳижрий 401-йил)
Вафоти милодий 1084-йил (ҳижрий 477-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси сўфий

Ҳижрий ИВ асрнинг улуғ шайхларидан бўлиб, Тус яқинидаги Формад қишлоғида туғилгани сабабли унга ушбу нисба берилган. Сўфийлар орасида „Рукнул-ислом“, „Ал-Муршид“, „Қутбуз-замон“ ва „Шайхул-машойих“ каби унвонларга эга бўлган. Илк таълимини туғилган қиш­лоғида олади.

Таълими

Сўнг Нишопурга сафар қилиб, машҳур сўфий Абдулкарим ал-Қушайрийнинг мадрасасида илм олади. Абу Али ал-Формадий Нишопурда Абу Саъид Абу-л-­Хайр билан танишади ва унинг суҳбати ва самў мажлисларига қатнай бошлайди. Абу Саъид Нишопурдан кетганидан сўнг, устози ал-Қушайрийнинг ҳузурига бориб, ўзида содир бўлган руҳий ўзгаришларни тушунтиради. Ал-Қушайрий унга илм олишни давом эттиришини тавсия қилади. Икки-уч йилдан сўнг тасаввуфга майли тобора ортиши оқибатида устозининг изни билан мадрасадан кетади. Бир даргоҳда мужоҳада ва риёзат билан машғул бўлади. Бир куни ўзида кўринган маънавий ҳолатларни ал-Қушайрийга сўзлаб беради. Устози у етишган мартабасида унга ёрдамчи бўла олмаслигини, ўзининг мартабаси уникидан юксак эмаслигини айтади. Янги бир муридга эҳтиёж сезган Абу Али ал-Формадий Абу-л-Қосим ал-Журжоний билан кўришиш учун Тусга сафар қилади. Ал-Журжонийнинг ёнида мужоҳада ва риёзат даврини тамомлаганидан сўнг, ва’з қилиш учун ижоза олади. Нақшбандийя силсиласининг нуфузли сиймоларидан Абу-л-Ҳасан ал-Харақонийдан ҳам таълим олади.

Абу Али ал-Формадий бир муддат Марвга сафар қилиб, салжуқийлар вазири Низомул-мулк билан учрашади. Унинг ҳузурида замонасининг буюк олим ва мутасаввифлари билан танишади. Шунингдек, у ал-Ғаззолий (1058-1111-йиллар), Ибн Боқуя (вафоти: ҳижрий 442-йил, милодий 1050-йил) ва Абдулқоҳир ал-Бағдодий (вафоти: ҳижрий 429, милодий 1037-1038-йиллР) каби кўплаб олим ва мутасаввифларга таъсир кўрсатган. Абдурраҳмон Жомий „Нафаҳот ул-унс“ асарида Абу Али ал-Формадийни ал-Ғаззолийнинг шайхи бўлганини зикр қилади. Манбаларда ал-Ғаззолий Абу Али ал-Формадийдан эшитган кўплаб сўзларни нақл қилгани айтилган. Қосим Куфрали Абдурраҳмон Жомийга таянган ҳолда, ал-Ғаззолийнинг Абу Али ал-Формадийга ихлосмандлигини айца-да, Абу Али ал-Формадий вафот этганида йигирма етти ёшда бўлган ва ҳали тасаввуфга йўналмаган ал-Ғаззолийни унинг муриди ва халифаси дейиш тўғри эмас, дейди. Шунингдек, ал-Ғаззолийнинг асарларида Абу Али ал-Формадий ҳақида кам сўз юритилгани ҳам буни тасдиқлайди.

Силсиласи

Абу Али ал-Формадий нақшбандийянинг Алавий силсиласида Абу-л-Қосим ал-Журжонийнинг, Бакрий силсиласида Абу-л-Ҳасан ал-Харақонийнинг халифаси сифатида кўрсатилади. Нақшбандийянинг ҳар икки силсиласи Абу Али ал-Формадийда бирлашади ва халифаси Юсуф ал-Ҳамадоний воситаси билан давом этади. Ушбу жиҳатдан Абу Али ал-Формадий нақшбандийя тариқати тарихида муҳим ўрин эгаллайди.

Вафоти

Ал-Қушайрийнинг қизига никоҳланган Абу Али ал-Формадий Тусда вафот этади. Баъзи манбаларда вафот санаси 1080-йил (ҳижрий 472-йил) деб кўрсатилган. Абу Саъд ас-Сам’оний „Ал-Ансāб“ асарида Абу Али ал-Формадийнинг Абу-л-Маҳосин Али, Абу-л-Фазл Муҳаммад ва Абу Бакр Абдулвоҳид исмли уч ўғли билан танишиш имконига эга бўлгани, шайхнинг қабрини кўп маротаба зиёрат қилганини қайд қилган[1].

Адабиётлар

  1. Абдулғафур ал-Форисий. Тарӣх Найсāбӯр: ал-Мунтахаб мин ас-сийāқ. — Қум. 1362/1403. 628-629;
  2. Ас-Сам’оний. Ал-Ансāб. ХИ, 218;
  3. Ас-Субкий. Табақāт. В, 304;
  4. Аз-Заҳабий. Сияр. ХВИИИ, 565;
  5. Аз-Заҳабий. Ал-Ибар. ИИ, 337;
  6. Ал-Муновий. Ал-Кавāкиб. ИИ, 68;
  7. Ибн ал-Имод. Шазарāт аз-заҳаб. ИИИ, 355;
  8. Абдулмажид ал-Хоний. Ал-Ҳадāиқ ал-вардийя. — Қоҳира. 1308. 71-72;
  9. Муҳаммад ибн ал-Мунаввир. Асрāр ат-тавҳӣд фӣ мақāмāт аш-шайх Абӣ Саъӣд. — Теҳрон. 1332. 128-131, 196-197, 199;
  10. Маъсум Али Шоҳ. Тарāиқ. ИИ, 308, 350, 352, 355, 554-555;
  11. Номаи Донишварон. — Теҳрон. 1959. ВИИИ, 306;
  12. Касıм Куфралı. „Газзâлî“. İА. ИВ, 755;
  13. М. Ачена. „Абū ʿАлī“. ЭИ2 Суппл. (İнг.). 14-15;
  14. Таҳсин Язиcи. „Эбû Али эл-Фâрмедî“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 90.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.