Абу Аруба (арабча: أبو عروبة‎‎ — Абу Аруба ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Мавдуд ал-Ҳарроний) — муҳаддис, адиб, муаррих.

Абу Аруба ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Мавдуд ал-Ҳарроний
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 837-йил (ҳижрий 222-йил)
Вафоти милодий 931-йил (ҳижрий 318-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис, адиб, муаррих.

Ас-Суламий ва ал-Жазарий нисбалари билан ҳам зикр қилинади. 850-851-йил (ҳижрий 236-йил)да ҳадис илмидан таҳсил ола бошлаган.

Таълими

Ал-Жазира, Дамашқ ва Ироқ каби мамлакатларга сафар қилиб, Муҳаммад ибн Ҳорис ар-Рофиқий, Исмоил ал-Фазорий, Абдулжаббор ибн Ало, Муҳаммад ибн Саъид ал-Ансорий, Абу Юсуф ас-Сайдалоний, Муҳаммад ибн Занбур ал-Маккий, Амр ибн Усмон ал-Ҳимсий, Абу Нуайм ал-Ҳалабий ва бошқа муҳаддислардан илм ўрганган. Абу Арубадан Ибн Ҳиббон, Ибн Адий, Ибн ас-Сунний, Абу-ш-Шайх, Ҳоким ал-Кабир, Абу Муслим Абдурраҳмон ал-Бағдодий каби таниқли муҳаддислар ҳадис ривоят қилганлар.

Ибн Адий Абу Аруба ҳадис ва муҳаддисларни яхши билгани ва у ҳарронликларнинг муфтийси бўлганини айтади. Ал-Ҳоким ал-Кабир эса, уни ўзи кўрган муҳаддислар ичида энг ишонч­лиси, ҳофизаси энг яхшиларидан бири, ҳадисдан ташқари фиқҳ ва калом илмини ҳам яхши билган олим сифатида зикр қилади. Ибн Асокир уни шиа эканини таъкидлаб, умавийларга қарши бўлганини айтган. Аз-Заҳабий бу даъвонинг асоссиз эканини таъкидлайди.

Вафоти

Абу Аруба тўқсон олти ёшда оламдан ўтган.

Адабиётлар

  • „Ат-Табақāт“. Мазкур асар „Ат-Тарӣх“ номи билан ҳам зикр қилинади.
  • „Ал-Амсāл ас-сāира ’ан Расӯлиллаҳ“.
  • „Аҳāдӣс Абӯ Арӯба ал-Ҳаррāнӣ“.
  • „Ҳадӣс“.
  • „Ал-Жазӣра“ ёки „Тарӣх“ ва „Тарӣх Ҳаррāн“ номлари билан ҳам зикр қилинган.
  • „Ал-Авāил“.
  • „Ҳадӣс ал-жазариййӣн“.
  • „Китāб ал-аҳкāм“.
  • „Китāб шавāҳид аш-ши’р“ ва бошқалар[1].

Адабиётлар

  1. Ибн Адий. Ал-Кāмил. И, 147;
  2. Ибн ан-Надим. Ал-Фиҳрист. 286;
  3. Ёқут Ҳамавий. Му’жам. ИИ, 236;
  4. Аз-Заҳабий. Сияр. ХИВ, 510-512;
  5. Аз-Заҳабий. Тазкира ал-ҳуффāз. ИИ, 774-775;
  6. Ёфи’ий. Мир’āт ал-жинāн. ИИ, 277;
  7. Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунӯн. И, 163, 280;
  8. Ибн Ҳажар. Ал-Исāба, ИИИ, 1235;
  9. Ибн ал-Имод. Шазарāт аз-заҳаб. ИИ, 279;
  10. Каҳҳола. Му’жам ал-муаллифӣн. ИВ, 60;
  11. Сезгин. ГАС. И, 176;
  12. Ф. Росентҳал. „Абū ʿАрūба“. ЭИ2 (Фр.). И, 109;
  13. М. Яşар Кандемир. „Эбû Арûбе“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 99.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.