Абу Азба (арабча: أبو عذبة‎‎ — мотуридийя ва аш’арийя орасидаги фарқларга доир „Ар-Равза ал-баҳийя“ асари муаллифи.

Абу Азба ал-Ҳасан ибн Абдулмуҳсин
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1759-йил (ҳижрий 1172-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси «Ар-Равза ал-баҳийя» асари муаллифи

Абу Азба ал-Ҳасан ибн Абдулмуҳсиннинг калом олимлари қаторида бўлганидан бошқа маълумот йўқ. Бағдодлик Исмоил Пошо, Абу Азба исми ўрнига Ибн Азба кунясини қўллаган. Абу Азба ўз асари­нинг муқаддимасида 1713-йил октабр (ҳижрий 1125-йилнинг рамазон ойи)да Маккада бўл­ганини қайд қилади. Мазкур асарда мазҳаби билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот бўлмаса-да, лекин у аҳли сунна тарафдори бўлгани „ашабуна“ ифодаси билан тасдиқ қилинади. „Ар-Равза ал-баҳийя“­нинг хотимасида Абу Ҳанифа биан ал-Аш’а­рийни қиёслар экан, шундай дейди: „Абу Ҳанифа билан шайхимиз ал-Аш’арий бир-бирини қўллаб-қувватлаган шахслардир. Чунки иккиси ҳам аҳли суннадан бўлиб, фирқаи ножия асосларини ҳужжатлаш­тирганлар“. Бу ердаги „шайхимиз“ сўзига таяниб, унинг аш’арий мазҳабига мансуб бўлганини айтиш мумкин. У ҳар икки мазҳаб қарашларини қиёслар экан, улардан бирини таржиҳ этганини очиқ ифода билан баён қилишдан чекланган.

Ижоди

Манбаларда унинг икки асари — „Нузҳа аҳли сунна шарҳ ақӣда Ибн аш-Шиҳна“ ва „Ал-Матāли’ ас-саъӣда фӣ шарҳ ал-қасӣда ли-с-Санӯсӣ“ ҳақида маълумотлар учрайди.

Муқаддима

Муқаддимада номи „Ар-Равза ал-ба­ҳийя фӣ мā байна-л-ашā’ира ва-л-мā­турӣдийя“ шаклида қайд қилинган асарнинг ёзилиши 1713-йил (ҳижрий 1125-йил). Маккада бошланган. Бағдодлик Исмоил Пошо ва эҳтимол ундан нақл қилган аз-Зириклий ҳам рисоланинг 1759-йил(1172-йил)да ёзиб тугатилганини айтган бўлсалар-да, унинг манбаси топилмаган. Асар муқаддима, икки бўлим ва хотимадан иборат. Муқаддимада Абу-л-Ҳасан ал-Аш’арий ва Абу Мансур ал-Мотуридий аҳли суннанинг икки имоми бўлгани, уларга эргашганлар ҳидоятда экани қайд этилиб, уларнинг асарлари ва мазҳаблари ёйилган жойлар ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. Бу икки имомнинг аҳли сунна ақидасининг асосий масалаларида иттифоқ қилганлари, баъзи масалаларда ихтилоф­га борган бўлсалар-да, бир-бирларини бид’атчилик ва фасод чиқаришда айбламаганлари маълум қилинади.

И бўлим

Китобнинг биринчи бўлимида етти масала борасида икки мазҳаб орасидаги лафзий ихтилофлар, иккинчи бўлимда олти масала ҳолатида маъно билан боғлиқ ихтилофлар муҳокама қилинади. Илк бўлимда тилга олинган мавзулар қуйидагилардир: Иймонда истисно („инша Аллоҳ, мўминман“ дейиш) жоизми ёки йўқ, Лавҳ ул-маҳфузда мўмин деб қайд қилинган кимсанинг кофир, кофир деб қайд қилинган кимсанинг мўмин бўлишига имкони (саъид-шақий масаласи), Аллоҳ томонидан кофирга ҳақиқий маънода неъмат берилиб-берилмагани, пайғамбарларнинг рисолати вафотларидан кейин давом этиб-этмагани, муқаллид иймонининг жоизлиги ва касб масаласи.

ИИ бўлим

Иккинчи бўлимда баён қилинган маъно ихтилофлари қуйидагилардир: Аллоҳнинг итоаткор қулини азоблаши ақлан мумкин бўлиб-бўлмаслиги, Аллоҳ­ни танишнинг диний далил билан ёки ақлий далил билан вожиб экани, феълий сифатларининг қадийм ёки ҳодислиги, банданинг тоқати етмайдиган ишдан сўралиши мумкин бўлиб-бўлмаслиги, пайғамбарларнинг гуноҳлардан сақланган бўлишларининг чегараси.

Хотима

Асарнинг давомида аш’арийя мазҳабига боғлиқ бўлиш билан бир қаторда имомга мухолифат қилган олимларнинг кимлар бўлгани, „мутаносирон“ ифодаси билан Абу Ҳанифа ва аш’арийлар қасд қилингани, „ал-Хизлон“ атамасининг маъноси, иймоннинг махлуқ бўлиб-бўлмагани каби бошқа мавзуларни ўз ичига олган хотима қисми баён қилинган. Хотимада Фахруддин ар-Розийнинг биографиясига ҳам ўрин ажратилган.

Абу Азба асарда вақти-вақти билан бир маз­ҳабнинг ички ихтилофлари, масалан, иймоннинг махлуқ бўлиб-бўлмаслиги мавзусида Самарқанд ҳанафийлари билан Бухоро ҳанафийлари орасидаги фикрлар, мотуридийя билан аш’арийя орасидаги фарқларни изоҳлар экан, аввал мавжуд бўлган ихтилофларни тушунтиради. Баъзида қодирийя, му’тазила ва ҳошимийя каби мазҳаб­лардан ҳам сўз очиб, ҳанафийя калимасини „эътиқодий фирқа“ маъносида қўллайди. Абу-л-Ҳасан ал-Аш’арий ва Имом ал-Мотуридий номларини фақат бир неча ўринлардагина зикр қилади. Ал-Аш’арий билан кўпроқ Абу Ҳанифа номини келтиради. Асарда мазҳаб­га мутаассиблик кузатилмайди, хоссатан аҳли сунна калом олимларининг классик даврида муҳокама қилинган масалалар бў­йича маълумотларни ўз ичига олади.

Ушбу асар Ҳайдаробод ва Байрутда нашр қилинган. Кейинчалик унга кўплаб шарҳлар ёзилган[1].

Адабиётлар

  1. Абу Азба. Ар-Равза ал-баҳийя. — Ҳайдар­обод: 1322;
  2. Серкîс. Му’жам. И, 324;
  3. Броcкелманн. ГАЛ. Суппл., И, 346;
  4. Аз-Зириклий. Ал-Аълāм. — Байрут: 2002. ИИ, 198;
  5. Каҳҳола. Му’жам ал-муаллифӣн. ИИИ, 243;
  6. Ирфон Абдулҳамид. Дирāсāт фи-л-фирақ ва-л-’ақāид ал-ислāмийя. — Байрут: 1404/1984. 150;
  7. Şüкрü Öзен. „İбнü’ş-Şıҳне, Эбü’л-Фазл“. ДİА. ХХИ, 222;
  8. İляс Çэлеби. „эр-Равзатü’л-Беҳийе“. ТДВ İА. — İстанбул: 2007. ХХХИВ, 476.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.