Abu Bakr Muhammad Baladiy
Абу Бакр Муҳаммад Баладий — (1111-йилда вафот этган) Муҳаддис ва қози бўлган.
Абу Бакр Муҳаммад Баладий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Қози, муҳаддис |
Абу Бакр Муҳаммад Баладий Насаф шаҳрида туғилган. Аллома ҳақида Самъоний шундай ёзади: "Бу киши ҳақида Бухоро, Самарқанд, Насаф ва Маймурғда менга 20дан ортиқ киши маълумот берди. Невараларидан тахаллусларининг мазмунини сўрадим. "Катта бобом Абу Насп замонларида аксарият уламолар Насафнинг қишлоқ ва туманларидан эдилар. Бобом эса шаҳар аҳлидан бўлганлар. Шунинг у-н „Баладий“ тахаллуси билан танилганлар", деб жавоб берди". Абу Бакр Муҳаммад Баладийнинг бобоси машҳур қози ва муҳаддис, невараси Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор Баладий эса Насафнинг таниқли олими бўлган. Самъоний ундан таълим олган. Абу Бакр Муҳаммад Баладий 1111-йилда вафот этган[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Шамсиддин Заҳабий. Сияру аълами-н-нуба-ла. Ж.19. – Б. 30, 308; Самъоний. Ал-ансоб. Ж.1. – Б. 390; Ёқут Ҳамавий. Муъжаму-л-булдон. Ж.4. – Б. 484; Муҳаммадиев Н. Насаф ва Кеш алломалари. – Б. 32.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |