Абу Фукайҳа (тах. 540 —  620) — ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаси, асл исми Ясар бўлган. Абу Фукайҳа унинг куняси. Қуръоннинг уч ояти у билан боғлиқ бир ҳолат ҳақида нозил қилинган.

Ҳаёти

Абу Фукайҳа асл насаби жиҳатидан Ямандаги Азд қабиласидан бўлган[1]. У Маккада Кинона қабиласидан Сафвон ибн Умайя ибн Муҳарритнинг қўлида қул эди. Эгаси уни номаълум бир вақтда озод қилган, бироқ шаҳардаги ижтимоий мавқеи аҳамияцизлигича қолган[2]:179.

Унинг Абу Тажра исмли бир ўғли, шунингдек, Фукайҳа ҳамда Барака исмли икки қизи бўлган:

  1. Абу Тажра Абдуддор уруғининг мавлоси бўлиб, унинг Барра ва Ҳабиба исмли икки қизи бўлган[1].
  2. Барака Абу Суфённинг мавлоси бўлган. У Асад қабиласи аъзоси, Саъид ибн ал-Ос ибн Умайянинг иттифоқчиси Қайс ибн Абдуллоҳга турмушга чиққан. Уларнинг Умайя исмли бир қизи бўлган[2]:147,528[1].
  3. Фукайҳа Жума уруғидан бўлган Ҳаттоб ибн ал-Ҳорисга турмушга чиққан[2]:146-147,528-530.

Барака ва Фукайҳа Сафвон ибн Умайянинг қизи Фотима билан бирга Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар орасида бор эди[2]:146-147,528-530.

Абу Фукайҳа кексайганида мусулмон бўлган. У 614–616-йиллардаги таъқиблар пайтида мушриклар томонидан шундай қийноққа солинганки, нима деяётганини билмай қолган. Ўшанда у пайғамбар Муҳаммадни ёмонлаб, бутларни мақтаган[3]:190[2]:145. Қийноқлардан озод бўлгач, йиғлаган кўйи пайғамбарнинг ҳузурига келган. Шунда пайғамбар ундан: „Ўша пайтда қалбингда нимани ҳис қилдинг?“ деб сўраган. У эса: „Қалбим иймон билан хотиржам ва иймонда собит эди“, — деб жавоб берган. Шунда пайғамбар унга: „Агар улар сени яна қийнашса, яна шундай деявер“, — деб рухсат берган. Пайғамбар Муҳаммад мажбурликдан ўз динидан қайтган бўлса-да, аммо қалби иймон билан хотиржам бўлган мусулмон айбдор эмаслигини билдирган[3]:191.

Абу Фукайҳанинг номи 622-йилда Мадинага ҳижрат қилганлар орасида тилга олинмаган. Эҳтимол, у бу санага келиб, табиий сабаблар билан вафот этган бўлиши мумкин.

Тарихий эслатма

Оммабоп қарашларга кўра, Абу Фукайҳани Абу Бакр сотиб олиб, озод қилган[4][5][6]. Бироқ бу маълумот тўғри эмас. Унинг исми Ибн Исъҳоқ томонидан келтирилган тўлиқ экани даъво қилинадиган Абу Бакр сотиб олган қуллар рўйхатида учрамайди[2].:144 Аксинча, Ибн Ис’ҳоқ аниқ қилиб Абу Фукайҳани унинг дастлабки хўжайини Сафвон озод қилганини таъкидлаган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, пп. 173-174. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Муҳаммад ибн Ишақ. Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
  3. ↑ 3,0 3,1 Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  4. ↑ Лессонс фром тҳе Ливес оф тҳосе wҳо Wент Астрай
  5. ↑ „Тҳе Cомпреҳенсивенесс оф тҳе Ҳолй Пропҳет'с Лифе“. 2016-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-август.
  6. ↑ Премиèрес месурес cоэрcитивес