Abu Hamza al-Muxtor
Абу Ҳамза ал-Мухтор ибн Авф ал-Аздий ас-Салимий[1] – Ибодий қўзғолони даврида Макка ва Мадина устидан ҳокимиятни қўлга киритган Ибодий хорижий исёнчи етакчиси.
Ҳаёти
Ал-Мухтор Басралик бўлиб, ат-Табарий тарихига кўра Умавийлар халифалигининг мухолифи бўлган: „У ҳар йили Маккага бориб, одамларни [халифа Марвон ИИ] ва Марвонийларга қарши чиқишга чақирар эди“[1]. У Абу Убайда Муслим ибн Абу Карима бошчилигидаги Басрадаги Ибодий хорижийлар ҳаракатининг таниқли аъзоси бўлган .Абу Убайда уни қози Абдуллоҳ ибн Яҳё ал-Киндийнинг нуфузи ошиб бораётган Ҳадрамавт вилоятига юборган. Ал-Мухтор ва бошқа вакилларга Абдуллоҳни Умавийларга қарши қўзғолон кўтаришга ундаш вазифаси топширилган[2].
Абдуллоҳ 746 йилда қўзғолон кўтариб, Ҳадрамавт ва Яманни тезда қўлга олди[2]. 747-йилнинг ўрталарида, ҳаж сафари пайтида, Абдуллоҳ 900-1000 кишини ал-Мухторга ишониб топширди ва уни Исломнинг икки муқаддас шаҳри ҳисонланмиш Макка ва Мадинани эгаллашга юборди[2]. Ал-Мухтор 747-йилнинг августида Маккани жанг қилмасдан[1] эгаллади. Лекин Мадинага маҳаллий кучларга дуч келди ва уларни 747-йил октябрида катта йўқотишлар билан уни мағлуб этди[1].
Ибодийлар қўзғолонининг кенгайиши Умавийлар халифаси Марвон ИИ ни хавотирга солди. У 748-йил январда ўзининг лашкарбошчиси Абдулмалик Атийяни 4000 аскар билан қўзғолонни бостириш учун юборди. Умавий лашкарбошчиси Мадина яқинида Абу Ҳамзани мағлуб этиб ўлдирди ва Ҳижоз устидан назоратни қайта ўрнатди[2].
Адабиётлар
- Франcесcа, Эрсилиа. Ṭāлиб ал-Ḥаḳḳ, 2004 — 785–786-бет. ДОИ:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_8920.
- Ландау-Тассерон, Элла „Арабиа“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 397–447-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Револутион, А.Д. 743–750/А.Ҳ. 126–132, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1985. ИСБН 978-0-87395-884-4.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Wиллиамс 1985.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Франcесcа 2004.