Abu Homid Muhammad ibn Muhammad Amiydiy
Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Амийдий (ваф. 1218-йил) — фақиҳ.
Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Амийдий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ; математик |
Тўлиқ исми — Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад бўлиб, Аҳмад, Абу Ҳомид, Абу Ҳумайд, фақиҳ Самарқандий Ҳанафий исмлари билан номланган.
Нима учун Амийдий куняси билан номлангани ва қайси йилда туғилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Жумадул ахир 1218-йил август ойида Бухорода вафот этган[1]. Аллома ниҳоятда тавозели ва хулқи чиройли киши бўлган. Аллома „Рукнуддин“ („диннинг рукни“) деган номга ҳам сазовор бўлган ва усул илми фақиҳи ва математик бўлган. Баҳс ва мунозара фани, хусусан, тадқиқотда имомлик даражасига этган. Китоб тасниф этиш билан бирга илм устида тадқиқот олиб боришни бошлаган биринчи киши экани манбаларда келтирилади. Олдинги ўтган алломаларнинг асарларини бир-бирига солиштириб ижод этган. У Ризо Найсабурийнинг машҳур шогирдларидан бири бўлган[2]. Аллома мунозара фанига олиб борувчи йўлларни тасниф этган. Фақиҳларни қўллаб-қувватлагани боис, тадқиқот борасида кўрсатган йўллари тезда машҳур бўлган. Аллома „Иршод“ („Йўлланма“) асарини тасниф қилган. Ушбу асарга фиқҳ арбоблари, жумладан, Дамашқ қозиси Қозий Шамсуддин Абулаббос Аҳмад ибн Халил Хубий, Манбиж қозиси Қозий Авҳадуд-дин Дуний, Нажмуддин Марандий, Бадруддин Маро-ғий ва бошқалар шарҳ ёзишган. Бундан ташқари у „Ан-нафоис“ („Нафис нарса-лар“) асарини ҳам ёзган, китобни юқорида айтиб ўтган Шамсуддин Хубий мухтасар қилиб таълиф қилган ва „Ароису-н-нафоис“ („Нафисларнинг париси, сараси“) деб номлаган. Аллома яна „Ал-жуст“ („Тадқиқ йўналиш“), „Ат-тариқату-л-амидийя“ („Амийдийга хос услублар“) „Ҳавзу-л-ҳаёт“ („Ҳаёт ҳавзи“) асарларининг соҳибидир. Бундан ташқари мубоҳасага тегишли қизиқарли асарларни ёзиб қолдирганлиги манбаларда келтирилган. Унинг илмий асарларини кўпчилик ўрганган ва фойдаланган.
Адабиётлар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |