Abu Hurayra
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу (арабча: أبو هريرة — «Мушукчанинг отаси») (602, Макка — 679, Мадина) — машҳур саҳоба, ровий, фақиҳ олимлардан. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг Исломдан олдинги исми Абдушшамс ибн Сахр бўлган. ислом динини қабул қилганидан со'нг, исми Муҳаммад соллоҳу алайҳи вассаллам пайг'амбаримиз томониларидан Абдурраҳмон деб о'згартирилган. Кейинчалик о'зининг кичик мушукчаси билан юрганлиги туфайли яна [[Муҳаммад]соллоҳу алайҳи вассаллам] пайг'амбаримиз томонларидан "Абу Ҳурайра" деб куняланган. Абдурраҳмон ибн Сахр Ислом оламида айнан ушбу лақаб билан танилган. Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) Яманнинг Давс қабиласидан бўлган. Давс қабиласининг ё'лбошчиси Туфайл ибн Амр да'вати орқали Исломни қабул қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳижратнинг еттинчи, "Хайбар" санасида Ислом динини қабул қилган пайтида о'ттиз ёшда эди. У киши Хайбардан қайтаётган [Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинага боради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Ас-ҳобус Суффа - Муҳаммад саллоҳу алайҳи вассалам пайг'амбаримиз масжидидаги суффада яшаб, у кишидан ҳадис эшитиш билан машг'ул бўлган саҳобаларнинг бири эди. Шу сабабли, Исломга кеч кирганига қарамай, саҳобалар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилган киши ҳисобланади. У киши 5374 та ҳадис ривоят қилган ва бу ҳадислар Тақий ибн Муҳаммаднинг муснадида келтирилган. Булардан 335 таси ҳам Имом Бухорий, ҳам Имом Муслим ҳадис китобларида мавжуд, 93 таси фақат Бухорийда, 189 таси фақат Муслимда, қолган 4757 таси бошқа ҳадис китобларида келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кўп вақтини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг субҳатида о'тказганлар. Овқатланишга кеца, бирор ҳадисни эшита олмай қолишдан қо'рқиб, кўп пайтларда очликдан букчайиб қолган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобаларни ичида энг зеҳни о'ткири, я'ни, кучли хотира эгаси бўлган. Ҳадис ривоят қилганида бирор ҳарфни ёки со'зни ортиқча ёки ноқис, олдин ёки кейин айтмаган. Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) фиқҳни пухта эгаллаган бўлиб, ифто — фатво берувчи мавқеига кўтарилган. Ҳар жума куни намоздан олдин ҳадис дарсларини берган. Анас ибн Молик, Товус ибн Қайсан, ибн Сирин ва бошқалар Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу)нинг шогирдлари бо'лишган. Умар томонидан Баҳрайн волийлигига тайинланган. Усмон замонида Макка қозиси ва Муовия даврида Мадина волийси бўлган. Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) 59-ҳижрий йилда 78 ёшида ал-Ақиқ водийсида вафот этган. Унинг жанозасида о'з даврининг ма'лум ва машҳур саҳобалари қатнашган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинадаги Бақе' қабристонига дафн этилган.
Манбалар
- ҳттп://ислом.зиёуз.cом/сийрат/саҳобалар/абу-ҳурайра}}[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Абу Ҳурайрага тегишли иқтибослар мавжуд. |
- „Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)“. Муслим.уз. 2018-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-октябр.