Abu Jaʼfar Muhammad
Абу Жаъфар Муҳаммад (форсча: ابو جعفر محمد) — Бавандийлар сулоласи ҳукмдори, номаълум санадан 1027-йилда Какуйийлардан мағлуб бўлиб, асир олингунига қадар ҳукмронлик қилган.
| Абу Жаъфар Муҳаммад ابو جعفر محمد | |
|---|---|
|
Абу Жаъфар Муҳаммад дафн этилган Мили Радкан тасвири | |
| Бавандийлар сулоласи ҳукмдори | |
| Салтанат | ??? — 1027 |
| Ўтмишдоши | Ал-Марзубан |
| Давомчиси | Қарин ИИ |
| Вафоти |
1028 Жибал |
| Отаси | Вандарин |
| Дини | Ислом (шиалик) |
Келиб чиқиши
1006-йилда Бавандийлар сулоласи Зиёрийлар ҳукмдори Қобус (ҳ. 977–981, ?–997) томонидан тугатилди[1]. Шунга қарамай, Бавандийлар сулоласига мансуб айрим шаҳзодалар Мозандароннинг кичик маҳаллий ҳудудларида ҳукмронлик қилишда давом этдилар. Вандарин исмли шахснинг ўғли Абу Жаъфар Бавандийлар ҳукмдори сифатида тилга олинади. Бироқ унинг ал-Марзубаннинг вориси бўлган-бўлмагани номаълум. Абу Жаъфар ҳукмронлиги даврида Бувайҳийлар ҳукмдори Мажд уд-Давланинг (ҳ. 997–1029) вассали бўлган. Мажд уд-Давланинг ўзи эса онаси Саййида Ширин орқали Бавандийлар сулоласи авлоди эди.
Ҳукмронлиги
1016-йилда дайламий ҳарбий саркарда Ибн Фулад Қазвин устидан ҳукмронлик даъвоси билан Мажд уд-Давлага қарши қўзғолон кўтарди. Бироқ Мажд уд-Давла уни Қазвин ҳокими этиб тайинлашни рад этди. Шундан сўнг Ибн Фулад Рай пойтахти атрофидаги ҳудудларга ҳужум қилиб, ҳукмдорга босим ўтказа бошлади. Мажд уд-Давла ёрдам сўраб Абу Жаъфарга мурожаат қилди. Абу Жаъфар Ибн Фуладни мағлуб этиб, Райдан қувиб чиқарди. Шундан кейин Ибн Фулад Зиёрийлар ҳукмдори Манучиҳрдан (ҳ. 1012–1031) ёрдам сўраб, бунинг эвазига вассал бўлишга рози бўлди. Кейинги йили Ибн Фулад ва Манучиҳрнинг бирлашган қўшини Райни қамал қилди. Натижада, Мажд уд-Давла Ибн Фуладни Исфаҳон ҳокими этиб тайинлашга мажбур бўлди.
1023-йилда Какуйийларнинг Бавандийлар наслидан бўлган ҳукмдори Муҳаммад ибн Рустам Душманзиёр (ҳ. 1008–1041) Бувайҳийларга қарши қўзғолон кўтарди ва Ҳамадонни бувайҳий ҳукмдори Само уд-Давладан (ҳ. 1021–1023) тортиб олди[2]. Кейинги йилларда ўз мулкларини Абу Жаъфар қўшинларининг босқинларидан ҳимоя қилиш билан банд бўлди. 5 йил ўтгач, Мажд уд-Давла Абу Жаъфар ва унинг икки ўғли қўмондонлигида Бувайҳийлар ва Бавандийларнинг қўшма қўшинини Муҳаммадга қарши юборди. Бироқ Муҳаммад Наҳаванд яқинидаги жангда Бувайҳий–Бавандийлар қўшинини мағлубиятга учратиб, Абу Жаъфарни икки ўғли билан бирга асир олди. Абу Жаъфар 1 йил ўтиб, қамоқда вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг Бавандийлар ҳақида манбаларда маълумотлар учрамайди ва улар фақат 1057-йилда Қарин ИИ ҳукмронлиги даврига оид қайдларда яна қайта тилга олинган.
Манбалар
- ↑ Фре 1986, с. 1110.
- ↑ Босwортҳ 1998, с. 359-362.
Адабиётлар
- Фре, Р. Н. (1986). "Бāwанд". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме И: А–Б. Леиден анд Неw Ёрк: БРИЛЛ. п. 1110. ИСБН 90-04-08114-3. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/баwанд-СИМ_1294.
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6.
- Маделунг, W. (1984). "ĀЛ-Э БĀВАНД (БАВАНДИДС)". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 7. Лондон у.а.: Роутледге & Кеган Паул. 747–753 б. ИСБН 90-04-08114-3. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ал-э-баванд.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1997). "ЭБН ФŪЛĀД". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ВИИИ, Фасc. 1. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 26–27 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эбн-фулад.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1998). "КĀКУЙИДС". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ХВ, Фасc. 4. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 359–362 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/куйидс-дйнастй.
- Бабаиэ, Суссан; Григор, Талинн. Персиан Кингшип анд Арчитеcтуре: Стратегиэс оф Поwер ин Иран фром тҳе Ачаэменидс то тҳе Паҳлавис. И.Б.Таурис, 2015 — 1–288-бет. ИСБН 9780857734778.