Abu Kalijar
Абу Калижар Марзубан (форсча: ابوکالیجار مرزبان; 1048-йил октябрда вафот этган) Форс (1024—1048), Кермон (1028—1048) ва Ироқ (1044—1048) ҳудудларининг бувайҳий амири. Султон уд-Давланинг кичик ўғли бўлган.
| Абу Калижар Марзубан | |
|---|---|
| Амир ул-умаро | |
|
Абу Калижар тангаси | |
| Форс амири | |
| Салтанат | 1024—1048 |
| Ўтмишдоши | Султон уд-Давла |
| Давомчиси | Абу Мансур Фулад Сутун |
| Кермон амири | |
| Салтанат | 1028—1048 |
| Ўтмишдоши | Қавам уд-Давла |
| Давомчиси | Салжуқийлар босқини |
| Ироқ амири | |
| Салтанат | 1044—1048 |
| Ўтмишдоши | Жалол уд-Давла |
| Давомчиси | Ал-Малик ар-Раҳим |
| Туғилиши |
1010 Басра |
| Вафоти | 1048-йил октябр (38 ёшида) |
| Фарзандлари |
Абу Али Фанахусрав Абу Мансур Фулад Сутун Ал-Малик ар-Раҳим Камрава Абулмузаффар Баҳром Абу Сад Хусрашоҳ |
| Уй | Бувайҳийлар |
| Отаси | Султон уд-Давла |
| Дини | Ислом (Шиалик) |
Бувайҳийлар давлати устидан ҳукмронлик учун кураш
1024-йилда Султон уд-давланинг вафоти бувайҳийлар давлатида ворислик низоларини келтириб чиқарди. 1027-йилдагина Бағдод қўшини Абу Калижарнинг укаси Жалол уд-Давлани ҳукмдор этиб сайлади. Абу Калижар ҳукмронлигининг дастлабки бир неча йиллари устози Сандал исмли амалдорнинг назорати билан ажралиб турган бўлса-да, бу орада ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. Шунингдек, Кермоннинг бувайҳий ҳукмдори Қавам уд-Давла билан зиддиятга киришди. Қавам уд-Давла 1028-йилда вафот этгач, Абу Калижар вилоятни босиб олди. 1030-йилда Жалол уд-Давла ўз вазири Абу Али Ҳасан бошчилигида 1300 кемадан иборат флотни Басрани Абу Калижардан тортиб олиш учун юборди. Бироқ, экспедиция ҳалокатли бўлиб, тўлиқ мағлубият билан якунланди. Абу Али Ҳасан қамоққа олиниб, тезда озод қилинди. Абу Калижар қисқа вақтдан сўнг Хузистонни эгаллашга бошчилик қилган вазири Баҳром ибн Мафинна бошчилигида қўшин жўнатди. Аҳвозни ўз пойтахтига айлантирди.
1033-йилда Ғазнавийлар бувайҳийлар давлатини босиб олиш мақсадида Кермонга бостириб кирдилар. Бироқ, Кермон аҳолисига юкланган мажбуриятлар аҳолини бувайҳийлар томонга оғдирди. Кейинги йили Баҳром ибн Мафинна Ғазнавийларни вилоятдан қувиб чиқарди[1].
Абу Калижар ҳам Ироқни қўлга киритишни хоҳларди. Тахминан 1037-йилда Бағдодга юриш қилди. Шаҳарни эгаллай олмаган бўлса-да, Жалол уд-Давла Абу Калижарни катта амир дея тан олди. Абу Калижар кейинчалик ўз тангаларида „шаҳаншоҳ“ унвонини ишлатган. Бироқ, Мосул амири арабларнинг асадий қабиласи билан бирга Жалол уд-Давлани қўллаб-қувватлагач, икки бувайҳий муросага келишга мажбур бўлди. Иккала ҳукмдор ҳам бир хил унвондан фойдаланиб, амалда бир-биридан мустақил бўлган. Абу Калижар ўз ўғлини Басра ҳокими этиб тайинлашга муваффақ бўлган бўлса-да, Ироқ унинг назоратидан четда қолди. 1041/42-йилда Баҳром ибн Мафинна вафот этгач, Зул-Саодат Абу Калижарнинг вазири бўлди[2].
1044-йилда Жалол уд-Давланинг вафот этиши Абу Калижарга Ироққа эгалик қилиш ҳуқуқини берди. Бироқ, минтақа устидан ҳукмронлиги ниҳоятда заиф экани сабаб, пойтахтни Бағдодга кўчирмай, Аҳвозда қолдирди. Ўтган вақт давомида Исфаҳоннинг какуйийлар сулоласи икки рақобатдош ака-ука ўртасида парчаланган эди. Абу Калижар эса уларни ўз ҳокимиятини тан олиб, бўйсунишга мажбур қилаётган эди. Улар эса салжуқийларни олий ҳукмдор дея тан олишни афзал кўрдилар[3]. Ўша йили Абу Калижар Шероз деворларини мустаҳкамлади.
Ҳокимиятининг чўққиси ва ўлими
Абу Калижар ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашда давом этиш асносида Бағдодга ташриф буюрди. Шаҳарда катта амир унвонига ҳамда „Муҳйи уд-Дин“ (арабча: محي الدین) деган шаҳафли номга сазовор бўлди. Месопотамиянинг бир қанча майда ҳукмдорлари Абу Калижар ҳукмронлигини тан олишди. Ҳатто, Какуйийлар ҳам унга содиқлик эълон қилишди. Ушбу сўнгги ҳаракатлар салжуқийларнинг аралашувига туртки бўлиб, Абу Калижар музокаралар олиб бориш ҳамда никоҳ иттифоқи тузишга қарор қилди. Кермоннинг бувайҳий ҳокими эса салжуқий Қавуртга бўйсунишга қарор қилди. Абу Калижар ўз ҳокимиятини қайта тиклаш учун йўлга чиқди. Бироқ, ҳокимнинг элчиси уни совғалар ва қайта содиқлик ваъдаси билан кутиб олди. Кўп ўтмай, Абу Калижар ўттиз саккиз ёшида вафот этди. Ўрнини ўғли ал-Малик ар-Раҳим эгаллади. Бироқ, бувайҳийлар тахт учун курашларга киришиб, заифлашиб қолдилар. Тез орада Кермон салжуқийлар таъсир доирасига киритилди.
Манбалар
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 189.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 242.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 300.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Иран ундер тҳе Бūйидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–305-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Нагел, Тилман (1990). "БУЙИДС". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ИВ/6: Буриал ИИ–Cалендарс ИИ. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 578–586 б. ИСБН 978-0-71009-129-1. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/буйидс.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.