Абу Мансур Исфаҳоний, Муъаммар бин Аҳмад – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Исфаҳон шаҳрида имом Аҳмад Ҳанбал мазҳабидаги жомеъ масжидда имом бўлган. Шайх Аҳмад Куфоний билан учрашган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”­дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". "Шарқ" НМАК, 2016.