Абу Мансур Муҳаммад Ансорий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Абдуллоҳ Ансорийнинг отаси. Абдулмалик Искоф, Абулмузаффар Термизий, Пири Форсий, Абулҳасан Табарий, Яҳё бин Аммор, Шайх Аму билан суҳбатда бўлган. Шариф Ҳамза Уқайлийнинг муриди. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”­дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1].

Абу Мансур Муҳаммад Ансорий 1040-йилда Балхда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". "Шарқ" НМАК, 2016.