Абу-Мансурий Шоҳномаси ёки Абу-Мансурнинг Шоҳномаси[1][2] (форсча: شاهنامهٔ ابومنصوری‎‎) – Исломий фатҳлардан олдинги Форс империяси тарихи ва эпик воқеаларни ўз ичига олган насрий асар бўлган. Ушбу асар Фирдавсийнинг Шоҳнома асари учун асосий манба ҳисобланади.

Абу-Мансур Шоҳномаси бугунги кунда йўқолган, аммо унинг 15 саҳифалик кириш қисми сақланиб қолган[3]. Бу матн форс тилидаги энг қадимги насрий намуналардан бири бўлиб, форс адабиётининг энг бебаҳо ёдгорликларидан бири саналади.

Асар Абу Мансур Муҳаммад топшириғи билан ҳижрий 346-йилда (милодий 957-йил) ёзилган[4]. Уни тўрт нафар мобед ёзган:

Фирдавсийнинг асаридан аввалроқ, Абу-Мансур Дақиқий ушбу Шоҳномани шеър шаклига ўтказишга уриниб кўрган, аммо тахминан 1000 байт ёзганидан кейин вафот этган. Фирдавсий бу 1000 байтни ўзининг Шоҳнома асарига киритган.

Манбалар

  1. ↑ Кҳатиби, Аболфазл „Тҳере wас а боок фром анcиэнт тимес“. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.
  2. ↑ „Префаcе оф Абу-Мансури Шаҳнамеҳ“. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.
  3. ↑ „АБŪ МАНṢŪР МАʿМАРĪ“. Ираниcа. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.
  4. ↑ „АБŪ МАНṢŪР ʿАБД-АЛ-РАЗЗĀҚ“. Ираниcа. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.