Абу Муҳаммад Наср ибн Ҳамавайҳ Камаржий Сўғдий — (Х асрда яшаган) ровий. Унинг ҳадисларни Муҳаммад ибн Мусо Сўғдий воситасида аллома Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ Иштихонийдан ривоят қилган.  Абу Муҳаммад Камаржий ҳақида Абу Саид Идрисий шундай ёзади: „Мен Абу Муҳаммад Камаржий ҳақида унинг ўзидан 360-ҳижрий/971-милодий йилдан кейин ёзиб олдим“. Мавжуд манбаларда Абу Муҳаммад Камаржийнинг таваллуд топган ёки вафот этган йиллари ҳақида бирорта маълумот келтирилмаган. Лекин Абу Саид Идрисийнинг юқорида таъкидлаган жумласидан Абу Муҳаммад Камаржий 360-ҳижрий/971-милодий йилдан кейин вафот этганлиги маълум бўлади.

Манба

Санъоний. Ал-ансоб 5-жилд, 93-94-бетлар; Атаев М. Жиззах алломалари. 64-бет.

„Бобур энсиклопедияси“, „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси 2014-йил, 166-167-бет.