Абу Муҳаммад Қатавоний – (ХИ—ХИИ асрлар) фақиҳ, ровий. Тўлиқ исми Абу Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аюб Қатавоний.

Ҳаёти ва фаолияти

Абу Муҳаммад Қатавоний Уструшанинг Қатавон қишлоғида таваллуд топган. У фиқҳ илмидан ташқари ҳадис ва тафсир илмларини ҳам чуқур эгаллаган. Ҳадисларни замонасида дин ифтихори саналган Абу Ҳошим Абдумутталиб ибн Фазл ибн Абдумутталиб Ҳошимий Ҳалабийдан ривоят қилган.

Вафоти

Абу Муҳаммад Қатавоний ҳижрий 506-йилда (милодий 1113-йил) вафот этган[1].

Адабиётлар

Самъоний, „Ал-ансоб“, 4-жилд, 526-бет; Атаев М., „Жиззах алломалари“, 88-бет;

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. «Имом Бухорий халқаро маркази» [2016] — 510-бет.