Абу Муҳаммад ал-Қосим ибн Муҳаммад ибн Башар ал-Анборий (милодий 916/917) – Аббосийлар даврида фаолият юритган нуфузли араб филологи[1].

Абу Муҳаммад ал-Анбарий
арабча: أبومحمد القاسم بن محمد بن بشار الأنباري‎‎
Таваллуди
Вафоти 916/917
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Касби филолог
Болалари Абу Бакр ал-Анбарий

Биографияси

Абу Муҳаммаднинг туғилган йили номаълум. Умрининг кўп қисмини ўша пайтда Аббосийлар халифалиги ҳукмронлиги остида бўлган Бағдодда ўтказган. Абу Муҳаммад Абу Бакр ал-Анбарийнинг (вафоти: 940) отаси эди. Абу Муҳаммаднинг луғатга оид асарларининг аксарияти йўқолган. Унинг бизгача етиб келган ягона асари машҳур араб шеърияти антологияси бўлган „Муфаддалиёт“га ёзган шарҳидир. Ушбу шарҳ унинг ўғли Абу Бакр томонидан қайта кўриб чиқилган ва таҳрир қилинган[2][3].

Манбалар