Аҳмад Ҳусайн ал-Шаръа[шарҳ 1][1]/ аш-Шаръа[2], арабча: أحمد حسين الشرع‎‎; тахаллуси: Абу Муҳаммад ал-Жўлоний[шарҳ 2] (арабча: أبو محمد الجولاني‎‎; 1982-йил 29-октябр, Ар-Риёд, Саудия Арабистони) – суриялик жангари инқилобчи. Суриядаги жиҳодчилар ҳаракати фаоли. 2017-йилдан Ҳайъат таҳрир аш-Шом амири. 2025-йил 29-январидан Суриянинг 20-президенти[3].

Аҳмад аш-Шаръа
أحمد الشرع‎

(2025)
Сурия президенти
Мансаб даври
2025-йил 29-январ – ҳозиргача
Ҳукумат бошлиғи Муҳаммад Ғозий ал-Жалолий
Ўтмишдоши Башшор ал-Асад
2-Ҳайъат таҳрир аш-Шом амири
Мансаб даври
2017-йил 1-октябр – ҳозиргача
Ўтмишдоши Абу Жобир Шайх
Жабҳат фатх ал-Шом амири
Мансаб даври
2016-йил 28-июл – 2017-йил 28-январ
Жабҳат ан-Нусра амири
Мансаб даври
2012-йил 23-январ – 2016-йил 28-июл
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Аҳмад Ҳусайн ал-Шаръа

1982-йил 29-октябр
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Фуқаролиги Сурия
Имзоси

Ироқ ислом давлати террористик ташкилоти сафида Ироқ урушида қатнашган. Кейинроқ Жабҳат ал-Нусра (ташкилотнинг номи кейинчалик „Жабҳат фатҳ аш-Шом“, ундан кейин „Ҳайъат таҳрир аш-Шом“ деб ўзгартирилган) ташкилотининг раҳбарларидан бирига айланган.

2013-йил май ойида АҚСҲ давлат департаменти Аҳмад аш-Шаръани „ўта хавфли террорчилар“[4] рўйхатига киритган, тўрт йил ўтгач эса Аҳмад аш-Шаръани топиб ўлдиришга сабаб бўлувчи маълумот учун 10 миллион АҚСҲ доллари миқдорида мукофот таклиф қилган[5][6][7]. 2024-йил сентябр ҳолатига кўра таклиф ўз кучида қолган[8].

Ҳаёти

Оилавий келиб чиқиши

Аҳмад аш-Шаръанинг отаси, Ҳусайн ал-Шараа (1992-йил)

Аҳмад аш-Шаръанинг оиласи Суриянинг Голан тепаликларида истиқомат қилган. Аммо 1967-йилда содир бўлган Олти кунлик уруш пайтида Исроил бу ҳудудни ишғол қилган ва сабабдан улар ўз ерларини тарк этишга мажбур бўлган[9]. Унинг „ал-Жулоний“ тахаллуси айнан шу Голан тепаликларига тегишли эканлигини билдиради[10].

Аҳмад аш-Шаръанинг отаси Ҳусайн Али ал-Шараа Сурияда араб миллатчиси ва талабалар ҳаракатининг етакчиси бўлган. У Бағдод университетида иқтисодиёт бўйича таҳсил олган ва кейинчалик нефт муҳандиси бўлиб ишлаган[11][12]. Ҳусайн Али ал-Шараа иқтисодий ривожланиш бўйича минтақавий масалаларга оид кўплаб китоблар нашр этган[13]. Шунингдек, у 2006–2016-йиллар давомида Сурия вице-президенти бўлган Фаруқ ал-Шараанинг амакиваччаси ҳисобланади[14][15][16]. Бундан ташқари, унинг амакиси Фаруқнинг холасига уйланган[17].

Аҳмад аш-Шаръанинг бобоси Али Муҳаммад ал-Шараа Фиқ шаҳридаги катта ер эгаси ва савдогар бўлган[18]. Бобосининг отаси, Муҳаммад Холид ал-Шараа (1899–1932) Франсиянинг Сурия устидан босқинчилигига қарши қўзғолонида муҳим рол ўйнаган. Қўзғолондаги иштироки учун у сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо бу ҳукм ҳеч қачон ижро этилмаган[19].

Ёшлик даври

Аҳмад Ҳусайн ал-Шараа 1982-йил 29-октябрда Ар-Риёд шаҳрида ўртаҳол оилада туғилган[20][21]. Унинг отаси Ар-Риёдда нефт муҳандиси сифатида ишлаган, онаси эса география ўқитувчиси бўлган[22]. Улар 1989-йилда оилавий Сурияга қайтишиб, Дамашқдаги Меззеҳ маҳалласига кўчиб ўтишган[23]. Аҳмад аш-Шаръанинг энг мукаммал биографиясини ёзган Ҳуссам Жазматининг сўзларига кўра, синфдошлари уни қалин кўзойнак тақадиган, эътибор тортмасликка ҳаракат қилган ўқувчи сифатида эслашади. У тиришқоқ бўлса-да, камтар бўлган[24]. Ёшлигида „хотиржам“ ва „уятчан“ сифатида таърифланган. Шунингдек, у „ҳийла-найрангга уста ва ақлли“[25], аммо „ижтимоий жиҳатдан ёпиқ“ бўлгани айтилган. Унинг „келишган қиёфаси“ ва алавит қиз билан бўлган муҳаббати ҳам эътиборга сазовор бўлган, бироқ бу муносабатга ҳар икки томоннинг оилалари қарши чиққан[26]. У 2003-йилда Ироққа кўчиб кетгунга қадар Дамашқда қолиб, медиа тадқиқотлари ва тиббиёт йўналишида таҳсил олган[27][28][29].

Ироқ уруши

2006-йил Ироқда АҚСҲ кучлари томонидан қўлга олинганидан сўнг олинган сурати

2021-йилда Фронтлине нашрига берган интервюсида Аҳмад аш-Шаръа 2000-йилда (17 ёки 18 ёшида) Фаластиннинг Иккинчи Интифада таъсирида радикаллашганини сўзлаб, қуйидаги фикрларни айтган:

"Мен босқинчи ва истилочилар томонидан эзилаётган халқни ҳимоя қилиб, ўз вазифамни қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладим"[30][31].

2001-йил 11-сентябр террор хуружларини маъқуллаган[32] Аҳмад аш-Шаръа 2003-йилги АҚСҲнинг Ироқни босиб олишидан бир неча ҳафта олдин Дамашқдан Бағдодга автобусда сафар қилган. У ерда Ироқдаги ал-Қоида (АҚИ) ташкилотига қўшилиб, тез фурсатлар ичида юқори лавозимларга кўтарилган[33]. 2013-йилда Тҳе Тимес оф Исраэл газетаси Аҳмад аш-Шаръани АҚИ ташкилоти раҳбари Абу Мусаб ал-Зарқавий билан яқин бўлганини даъво қилган[34]. Аҳмад аш-Шаръа 2021-йилда Фронтлине нашрига берган интервюсида Абу Мусаб ал-Зарқавий билан ҳеч қачон учрашмаганини ва у фақатгина Америка босқинига қарши ал-Қоиданинг оддий аскари сифатида хизмат қилганини таъкидлаган[35]. Ироқ фуқаролик уруши бошланишидан олдин, 2006-йилда Аҳмад аш-Шаръа АҚСҲ кучлари томонидан ҳибсга олинган. У 5 йилдан ортиқ вақт давомида Абу Гҳраиб, Cамп Буccа, Cамп Cроппер ва Cамп Тажи каби турли турмаларда сақланган[36][37][38][39].

Сурия фуқаролар уруши

Сурия қўзғолони ва ал-Нусра ташкилотининг ташкил топиши

Сурия инқилоби билан бир пайтда Аҳмад аш-Шаръа ҳам қамоқдан озод этилган. Сўнг унга 2011-йил августда Айман аз-Заваҳири ва ал-Қоиданинг марказий қўмондонлиги томонидан Сурияда Ал-Қоида ташкилотининг фаолиятини йўлга қўйиш вазифасини топширилган[40][41]. Аҳмад аш-Шаръа катта миқдордаги маблағ ва ал-Қоиданинг фаолиятини йўлга қўйиш ваколати билан Сурияга ўтган[42][43]. Аҳмад аш-Шаръа ал-Қоида марказий қўмондонлигининг юқори лавозимли аъзолари билан биргаликда „Жабҳат ал-Нусра“ни („ал-Нусра фронти“) ташкил этган. Аз-Заваҳири бу ташкилотни Сурияда Аҳмад аш-Шаръа бошчилигидаги турли исломий жангари гуруҳларнинг кенг коалицияси сифатида ташкил этилган. Ушбу гуруҳ бевосита „ал-Қоида“ марказий қўмондонлигига содиқ бўлиши кўзда тутилган[44].

Ўша пайтда ал-Қоида билан иттифоқдош бўлган Ироқ Ислом Давлати (ИСИ) раҳбарияти унинг кетишидан мамнун бўлишган. Аҳмад аш-Шаръа шунга қарамай Абу Бакр ал-Бағдодий билан келишув тузиб, ал-Қоиданинг Сурия бўлими, яъни Жабҳат ал-Нусрани кенгайтиришни давом эттирган. Гуруҳ 2013-йилгача ИСИ билан иттифоқни сақлаб қолган. Аҳмад аш-Шаръа ва ал-Бағдодий ўртасида келишув бўлиб, низоларни ал-Қоида амири Айман аз-Заваҳири воситачилигида ҳал қилган. Вақт ўтиши билан Аҳмад аш-Шаръа трансмиллий жиҳодчилик ғояларидан узоқлашиб, ўз гуруҳини тобора кўпроқ миллий суриялик кураш доирасида тақдим эта бошлаган[45].

ИСИ, дастлаб, Аҳмад аш-Шаръани Сурияда ал-Қоида тармоғини ташкил этиш мақсадида жангчилар, қурол-яроғ ва маблағ билан таъминлаган. Аҳмад аш-Шаръа қамоқдан озод бўлганидан сўнг, бу режаларни ИСИ раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширган[46].

2012-йил январда ал-Нусра тузилганлиги расман эълон қилинган ва Аҳмад аш-Шаръа эса унинг бош амири этиб тайинланган. Шу йилнинг декабр ойига келиб, АҚСҲ Давлат департаменти Жабҳат ал-Нусрани террорчи ташкилот деб эълон қилган ва уни Ироқдаги ал-Қоида (Ироқ Ислом Давлати номи билан ҳам танилган)нинг ташкилоти эканлигини аниқлаган[47]. Аҳмад аш-Шаръа раҳбарлигида ал-Нусра Суриянинг энг кучли гуруҳларидан бирига айланган[48]. Унинг истеҳкоми Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб муҳофазотида жойлашган[49].

ИСҲИД билан зиддиятлар

2012–2013-йилларда Аҳмад аш-Шаръа Сурияда ўз ҳукмронлигини ўрнатаётганда, ИСҲИДнинг Ироқдаги раҳбарияти унга нисбатан шубҳалана бошлаган[50]. Жабҳат ал-Нусра Ассад режимига қарши курашда бошқа суриялик исёнчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилгани ва ижтимоий хизматлар кўрсатгани учун тобора машҳурлашиб борган[51]. Аҳмад аш-Шаръа эса ал-Бағдодийнинг бу гуруҳларга қарши курашни бошлаш ва мухолифат фаолларига суиқасд уюштириш ҳақидаги буйруқларини эътиборсиз қолдирган. Ал-Бағдодийнинг энг яқин ёрдамчиси Абу Али ал-Анбари Аҳмад аш-Шаръанинг ишларини текшириш учун Сурияга борган ва уни „маккор ва иккиюзламачи одам“ деб баҳолаган[50].

Жабҳат ал-Нусранинг машҳурлиги ва Аҳмад аш-Шаръанинг итоацизлиги ал-Бағдодийда ташвиш уйғотган. 2013-йил апрел ойида у Жабҳат ал-Нусра ва Ироқ Исломий Давлати (ИИД)ни бирлаштириб, Ироқ ва Шом Исломий Давлати (ИСҲИД)ни ташкил этилишини бир томонлама эълон қилган[51][52]. Ушбу бирлашув Жабҳат ал-Нусранинг мустақиллигини ва ал-Қоиданинг марказий қўмондонлигига бўлган содиқлигини йўқ қилиши ва бунинг натижасида, барча етакчилар, қарорлар ва операциялар тўғридан-тўғри Абу Бакр ал-Бағдодий назорати остида бўлиши керак бўлган[53]. Аҳмад аш-Шаръа ал-Нусра фронтининг мустақиллигини сақлаш мақсадида, очиқдан-очиқ ал-Қоида етакчиси Айман аз-Заваҳирига байъат берган. Айман аз-Заваҳири эса ал-Нусранинг Ироқ Исломий Давлати (ИИД)дан мустақиллигини тасдиқловчи баёнот эълон қилган[54][55][56]. Мазкур баёнотда Сурия ал-Нусра фронтининг „ҳудудий давлати“ экани ва ИСҲИД ҳукмронлигининг фақат Ироқ билан чеклангани таъкидланган. Айман аз-Заваҳири ал-Қоида марказий қўмондонлиги билан маслаҳатлашмасдан ва хабар бермасдан эълон қилинган ал-Бағдодийнинг бирлашиш ҳақидаги қарорини рад этган. Шу билан бирга, у икки гуруҳ ўртасида воситачилик қилиш ва келишувларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Абу Холид ал-Сурини ўз вакили сифатида тайинлаган[55][57].

2013-йил охирида Айман аз-Заваҳири ал-Бағдодийни бирлашувни бекор қилиш тўғрисидаги буйруғини қабул қилишга чақирган, бироқ ал-Бағдодий бу талабни рад этиб, бирлашувни давом эттиришга уринган[58]. 2014-йил февралига келиб, ИСҲИД ва ал-Нусра ўртасидаги низони ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар муваффақияцизликка учраган. Натижада, 2014-йил феврал ойида ал-Қоида ИСҲИД билан расман алоқаларни узган ва ал-Нусра Сурияда ал-Қоиданинг ягона вакили сифатида қолган[59][60]. Аҳмад аш-Шаръа 23-феврал куни Абу Холид ал-Сурининг ўлдирилишидан сўнг, ИСҲИДни қаттиқ қоралаган ва уларни ал-Қоидага қарши АҚШ билан бирга курашган Ироқнинг „ал-Саҳваҳ“ кучларига ўхшатган. У ИСҲИДни исёнчиларга қарши курашиш орқали Асадга қарши курашни сусайтирганликда айблаган[61]. Сўнг, ИСҲИД ва ал-Нусра ўртасида очиқ уруш бошланган; Аҳмад аш-Шаръа бу уруш Асадга нафас ростлаш имкониятини бериши мумкинлиги хусусида огоҳлантирган[62][63]. Кейинги ойлар давомида, ИСҲИД ал-Нусра ва Сурия мухолифати назоратидаги ҳудудларнинг катта қисмини эгаллаб олган[61]. 2015-йил февралигача бўлган тўқнашувларда ҳар икки томондан тахминан тўрт минг жангчи ҳалок бўлган[58]. Аҳмад аш-Шаръа 2015-йилнинг июнида „ал-Жазира“ нашригага берган интервюсида, бу низонинг ҳал қилиниши яқинлашмагани ҳақида гапирган. У ИСҲИД агар „Аллоҳга тавба қилиб, ақллини йиғмаса“, улар ўртасида „фақат жанг бўлишини“ айтган[64].

АҚСҲга қарши таҳдидлар

АҚСҲ бошчилигидаги коалициянинг Суриядаги ИСҲИДга қарши „Ўзгармас қарор операцияси“ ҳаво ҳужумлари бошлангач, Аҳмад аш-Шаръа камдан-кам учрайдиган оммавий баёнотида бу ҳужумларни Исломга қарши тажовуз деб баҳолаган. У ғарб жамоатчилигини огоҳлантириб, жангларнинг ғарб давлатларига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган. Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар ўз ерлари бомбардимон қилиниши, фарзандларининг ўлдирилишини томоша қилиб турмайди ва шу сабабдан жангларнинг ғарб хавфсизликни бузиши муқаррар бўлади.

АҚСҲ зарбаларидан беш кун ўтиб тарқатилган аудио хабарида Аҳмад аш-Шаръа ғарб ва Американинг ИСҲИД томонидан содир этилган адолацизликдан фойдаланишига йўл қўймасликка чақирган. У, агар ИСҲИДни ёки бошқа кучларни тўхтатиш имкони бўлмаса, буни салибчилар иттифоқига шерик бўлмасдан амалга ошириш кераклигини таъкидлаган.

Аҳмад аш-Шаръа, шунингдек, ал-Нусранинг АҚСҲдан молиявий ёки ҳарбий ёрдам олган ҳар қандай гуруҳга қарши курашишини билдирган. У „Ғарб томонидан бироз пул ва ўқ-дорилар эвазига сотиб олинган ва унинг қўлида қуролга айланган хоин гуруҳларни“ кескин қоралаган[65].

Аҳмад аш-Шаръанинг 2014-йил 28-сентабрда эълон қилинган аудио баёнотида АҚСҲ ва унинг иттифоқчиларига қарши курашишини билдирган ҳамда жангчиларни ИСҲИДга қарши курашда ғарбдан ёрдам олмасликка чақирган[66].

Ал-Нусранинг қайта тикланиши

2015-йил май ойининг охирларида ал-Шаръа Ал-Жазира телеканалида Аҳмад Мансурга юзини яширган ҳолда интервю берган. У Женева тинчлик конференсиясини „кўзбўямачилик“ деб таърифлаган ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган Сурия Миллий Коалицияси Сурия халқини ифода этмаслигини, шунингдек, Сурия ҳудудида амалда мавжуд бўлмаганлигини таъкидланган. Бундан ташқари у ал-Нусра фронтининг Ғарбга қарши ҳужум қилиш режалари йўқлигини, шунингдек, уларнинг асосий мақсади Асад бошчилигидаги Сурия ҳукуматига, Ҳизбуллоҳга ва ИСҲИДга қарши курашиш эканлигини айтган[67]. Нусранинг урушдан кейинги Сурия режаси ҳақида сўралганда, ал-Шаръа аввало мамлакатдаги барча гуруҳлар билан маслаҳатлашмай туриб, ҳеч ким „исломий давлат қуриш“ ҳақида ўйлаши мумкин эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у Асад режимини қўллаб-қувватлашига қарамай, Нусра мамлакатдаги алавий озчиликка қарши чиқмаслигини айтган[67]. 2015-йил октябр ойига келиб, Россиянинг Суриядаги фуқаролар урушига аралашувига жавобан ал-Шаръа Асаднинг Алавий қишлоқларидаги қароргоҳларига ҳужумларни кучайтирган[68].

Ал-Қоидадан ажралиб чиқиш

Россиянинг урушга аралашуви Сурия мухолифати учун вазиятни тубдан ўзгартирга ва уларга хорижий ҳомийларнинг таъсирини кучайтирган. 2016-йил январ ойида ал-Нусра бошқа исёнчи гуруҳлар билан бирлашиш бўйича музокаралар ўтказган. Бу хорижий кучларининг ушбу гуруҳларни унга қарши ишлатишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилган. Бироқ, ал-Нусранинг ал-Қоида билан алоқаси туфайли музокаралар барбод бўлган. Шундан сўнг, ташкилотнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил этган ислоҳотчи қаноти ал-Шараага ултиматум қўйди: ал-Қоида билан алоқаларни узиб, бошқа исёнчи гуруҳлар билан бирлашиш ёки ажралиш[69].

2016-йил июлда ал-Шар’а ал-Нусранинг Шўро Кенгашини икки марта чақириб, бу масалани муҳокама қилган. Биринчи кенгашда бир қарорга келинмади, иккинчи кенгашда „ўрта йўл“ танланди: Суриядан ташқарида ал-Қоида билан алоқаларни узиш, лекин Сурия ичида алоқаларни сақлаб қолиш[69]. Аз-Завоҳирий билан боғланиш имконсиз бўлгани сабабли, ал-Қоиданинг бир қанча юқори мартабали раҳбарлари, жумладан, аз-Завоҳирийнинг ўринбосари Абу Хайр ал-Масрий, бўлинишни маъқуллади, бироқ бу аз-Завоҳирийнинг кейинчалик ўзи тасдиқлаши шарти билан бўлган[70][69]. Агар у буни тасдиқламаса, ушбу бўлиниш бекор қилиниши керак эди. Ал-Шар’а ушбу шартларга рози бўлган ва ал-Нусранинг Шўро Кенгаши томонидан озчилик фарқи билан маъқулланган[69].

2016-йил 28-июлда ал-Шаръа ал-Нусранинг ал-Қоида билан алоқаларини узганини ва ўз номини Жабҳат Фатҳ аш-Шам (ЖФС) деб ўзгартирганини эълон қилган[71][72]. Унга кўра, янги ташкилот „ҳеч қандай ташқи тузилма билан боғлиқ бўлмаслигини“ айтган[73]. Айман ал-Завоҳирий бу бўлинишни омма олдида қўллаб-қувватлаган бўлса-да[71], дастлаб унга қарши чиққан [70]. Ушбу қарорга норозилик сифатида ал-Нусрадаги бир қанча ал-Қоида тарафдорлари, жумладан, Абу Жулайбиб, Абу Хадижа ал-Урдуний ва Абу Ҳумам ал-Шомий ЖФСни тарк этган[69]. 2016-йил сентабр ойида ал-Завоҳири ал-Шараани „итоацизлик“ қилгани учун қаттиқ танқид қилган ва буни маъқуллагани учун ал-Масрини танбеҳ сифатида хат ёзган. Ал-Завоҳирининг қарорни рад этиши натижасида ал-Масрий ўз қўлловини қайтариб олган. Шунингдек, ал-Қоида етакчилари Абдуллоҳ Аҳмад Абдуллоҳ ва Сайф ал-Адл ҳам бўлинишга қарши чиққан. Ал-Шараанинг ушбу қарорни бекор қилиши кутилган, бироқ у буни рад этган[69].

Ҳай’ат Таҳрир аш-Шомнинг ташкил этилиши

Идлиб ҳукумати

2024-йилдаги исёнчилар ҳукмронлиги

Асад ҳукумати қулашидан кейинги бошқарув тизими

Амалдаги раҳбар сифатида (2024-2025)

Президентлик даври (2025-йилдан буён)

2025-йил 29-январидан Суриянинг 20-президенти[3].

Сиёсий позициялар

Иқтисодиёт

Исроилга нисбатан қарашлари

Президент Аҳмед ал‑Шараа Исроил сиёсатига нисбатан танқидий позицияни эгаллайди. У Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини, Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган ҳудудларни кенгайтириш сиёсатини халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисоблайди. Ал‑Шараа Фаластин халқининг ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини очиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда Исроилни минтақавий беқарорлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилишида асосий мас’ул томон сифатида тилга олади.

Эронга нисбатан қарашлари

Шахсий ҳаёти

Ҳужжатли филм

Библиография

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ арабча: أحمد حسين الشرع‎‎, лотинчада: ʾАḥмад Ҳусайн ал-Шарʿ
  2. ↑ арабча: أبو محمد الجولاني‎‎, лотинчада: ʾАбū Муḥаммад ал-Жаwлāнī, шунингдек Жоулани, Жолани ва Голани тарзида транслитерация қилинади

Манбалар

  1. ↑ „Абу Мухаммад аль-Джулани“. медуза (2024-йил 4-декабр).
  2. ↑ „Реутерс узнал о совете США сирийским исламистам“. РБC (2024-йил 11-декабр).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Аҳмад аш-Шар’а Суриянинг янги президенти деб э’лон қилинди“. кун.уз (29-январ 2025-йил). Қаралди: 29-январ 2025-йил.
  4. ↑ „Террорист Десигнатион оф Ал-Нусраҳ Фронт Леадер Муҳаммад Ал-Жаwлани“. У.С. Департмент оф Стате. 2019-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-июн.
  5. ↑ „У.С. офферс 100М реwард фор информатион он ал-Нусра леадер“. УПИ.cом. 2017-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-декабр.
  6. ↑ „Муҳаммад ал-Жаwлани“. Реwардс фор Жустиcе. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-август.
  7. ↑ „АҚШ ҳукумати “Жабҳат ан-Нусра” етакчиси ҳақидаги ахборот учун 10 млн доллар ва’да қилди“. Дарё.уз (2017-йил 10-май). Қаралди: 2024-йил 16-январ.
  8. ↑ УС ДОС Реwардс фор Жустиcе Програм. ҳттпс://тwиттер.cом/Реwардс4Жустиcе/статус/1356731228762890240 (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-13 санасида архивланган). Дате 5:28 ПМ · Феб 2, 2021. Тwиттер.
  9. ↑ „Тҳе Жиҳадист“. ПБС. 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
  10. ↑ Абоузеид, Раниа. „Меэт тҳе Исламист милитанц фигҳтинг алонгсиде Сйриа'с ребелс“ (2012-йил 26-июл). 2019-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед фронтлине2
  12. ↑ Алмустафа, Ҳамзаҳ Алмустафа; Жазмати, Ҳоссам „Сйриа wар: Инсиде тҳе wорлд оф ҲТС леадер Абу Моҳаммад ал-Жолани“. Миддле Эаст Эе (2021-йил 22-июн). 2024-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед МЕЭ2
  14. ↑ „مصادر: الجولاني قريب فاروق الشرع.. درس الفقه على يد عالم دمشقي في المزة“ (ар). Энаб Балади (2016-йил 28-июл). Қаралди: 2024-йил 16-декабр.
  15. ↑ „صديق طفولة الجولاني يروي ما يعرفه عنه.“ (ар). Wаттан (2016-йил 30-июл). Қаралди: 2024-йил 16-декабр.[сайт ишламайди]
  16. ↑ „أسرار «الجولاني» كشفت بعد انكشاف وجهه: ما علاقته بفاروق الشرع؟“ (ар). Жаноубиа (2016-йил 30-июл). Қаралди: 2024-йил 16-декабр.
  17. ↑ ал-Акҳираҳ, Жумада „قائد الإدارة الجديدة في سوريا التقى فاروق الشرع ودعاه لحوار وطني“ [Тҳе леадер оф тҳе неw администратион ин Сйриа мет wитҳ Фароук Ал-Шараа анд инвитед ҳим то а натионал диалогуэ] (Арабиc). ааwсат.cом (2024-йил 22-декабр). Қаралди: 2024-йил 25-декабр.
  18. ↑ جزماتي, حسام „سيرة والد الجولاني بقلمه“ (ар). الجمهورية.نت (2024-йил 10-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-декабр.
  19. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :03
  20. ↑ Ал-Атруш, Самер; Спенcер, Ричард „Wҳо ис Абу Моҳаммед ал-Жолани? ‘Полите’ Сйриан леадер ҳеадс ҳоме“ (эн). Тҳе Тимес (2024-йил 11-декабр). 2024-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  21. ↑

  22. ↑ Ҳассан, Ҳассан. „Профиле: Абу Моҳаммад ал-Жолани“. Тҳе Сундай Телеграпҳ (2024-йил 8-декабр).
  23. ↑ „بعد شهور.. الجولاني يكشف عن أسرار حياته لمارتن سميث“. Ал Алам ТВ (2021-йил 5-июн). 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
  24. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Телегр242
  25. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :22
  26. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед МЕЭ3
  27. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :23
  28. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Телегр243
  29. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед биртҳ2
  30. ↑ Рая Жалаби. „Абу Моҳаммад ал-Жолани, тҳе Сйриан ребел леадер ҳопинг то овертҳроw Ассад“. Финанcиал Тимес (2024-йил 7-декабр). 2024-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган.
  31. ↑ Салем, Мостафа „Ҳоw Сйриа'с ребел леадер wент фром радиcал жиҳадист то а блазер-wеаринг 'револутионарй'“. CНН Неwс (2024-йил 6-декабр).
  32. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед МЕЭ4
  33. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ФТ242
  34. ↑ „Элусиве Ал-Қаэда леадер ин Сйриа стайс ин шадоwс“. Тимес оф Исраэл (2013-йил 4-ноябр). 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган.
  35. ↑ „Интервиэw-Абу Моҳаммад ал-Жолани“. ПБС Фронтлине (2021-йил 2-апрел). „Мост оф тҳе информатион аваилабле он тҳе интернет ис фалсе... Но, И дидн'т меэт Абу Мусаб ал-Зарқаwи. Абу Мусаб ал-Зарқаwи wас мостлй пресент ин Фаллужаҳ анд Рамади анд ароунд тҳис регион, анд И wас ин Мосул дуринг тҳат тиме. И wас а регулар солдиэр. И wасн'т инволвед ин анй мажор оператионс тҳат И wоулд меэт ал-Зарқаwи.“.
  36. ↑ Клаусен, Жйтте „11: Тҳе ИСИС Эффеcт“, . Wестерн Жиҳадисм: А Тҳиртй-Еар Ҳисторй. Греат Cларендон Стреэт, Охфорд, ОХ2 6ДП, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс, 2021 — 399-бет. ИСБН 978-0-19-887079-1. 
  37. ↑ „Интервиэw-Абу Моҳаммад ал-Жолани“. ПБС Фронтлине (2021-йил 2-апрел).
  38. ↑ „Wҳо ис Абу Моҳаммед ал-Жулани, леадер оф ҲТС ин Сйриа?“. Ал Жазеэра (2024-йил 4-декабр). 2024-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган.
  39. ↑ Жалаби, Рая. „Абу Моҳаммад ал-Жолани, тҳе Сйриан ребел леадер“. Финанcиал Тимес (2024-йил 8-декабр). 2024-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган.
  40. ↑ Клаусен, Жйтте „11: Тҳе ИСИС Эффеcт“, . Wестерн Жиҳадисм: А Тҳиртй-Еар Ҳисторй. Греат Cларендон Стреэт, Охфорд, ОХ2 6ДП, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс, 2021 — 399-бет. ИСБН 978-0-19-887079-1. „Ин Аугуст 2011, тҳе неw эмир оф Ал Қаэда, Бин Ладен'с олд сеcонд-ин-cомманд, Айман ал-Заwаҳири анд Ал Қаэда'с cентрал cомманд сент Абу Моҳаммад ал-Жулани то сет уп а миссион ин Сйриа.“ 
  41. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ауто3
  42. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ауто12
  43. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ауто22
  44. ↑ Клаусен, Жйтте „11: Тҳе ИСИС Эффеcт“, . Wестерн Жиҳадисм: А Тҳиртй-Еар Ҳисторй. Греат Cларендон Стреэт, Охфорд, ОХ2 6ДП, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс, 2021 — 399-бет. ИСБН 978-0-19-887079-1. „Ал-Жулани анд а cадре оф эхпериэнcед оперативес фром тҳе Ал Қаэда ҳигҳ cомманд сет уп Жабҳат ал-Нусра, алсо кноwн ин Энглиш ас тҳе Нусра Фронт , wҳич wас суппосед то фунcтион ас а унитед фронт организатион фор тҳе вариоус жиҳадист фигҳтер гроупс. ... Тҳе Нусра Фронт wас, фоллоwинг ал-Заwаҳири'с висион, суппосед то wорк ас а броад фронт организатион анд ҳигҳ cомманд фор алигнед фигҳтер гроупс ин тҳе ареа... Ин отҳер wордс, ал-Жулани wас тҳе босс диреcтлй ансwеринг то ал-Заwаҳири'с ҲҚ“ 
  45. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ФТ243
  46. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед фронтлине3
  47. ↑ „Террорист Десигнатионс оф тҳе ал-Нусраҳ Фронт ас ан Алиас фор ал-Қа'ида ин Ирақ“. 2017-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-январ.
  48. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ТоИ132
  49. ↑ „Ан интернал струггле: Ал Қаэда'с Сйриан аффилиате ис грапплинг wитҳ иц идентитй“. Броокингс Институтион (2015-йил 31-май). Қаралди: 2015-йил 1-июн.
  50. ↑ 50,0 50,1 Ҳассан, Ҳассан; Wеисс, Мичаэл „Тҳе Баcксторй Беҳинд тҳе Фалл оф Алеппо“ (эн). Неw Линес Магазине (2024-йил 2-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  51. ↑ 51,0 51,1 Зелин 2022, п. 16
  52. ↑ Бйман, Даниэл Л.; Wиллиамс, Женнифер Р. „ИСИС вс. Ал Қаэда: Жиҳадисм’с глобал cивил wар“ (эн-УС). Броокингс. Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  53. ↑ Клаусен, Жйтте. Wестерн Жиҳадисм: А Тҳиртй-Еар Ҳисторй. Греат Cларендон Стреэт, Охфорд, ОХ2 6ДП, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс, 2021 — 399-бет. ИСБН 978-0-19-887079-1. 
  54. ↑ Зелин 2022, п. 17
  55. ↑ 55,0 55,1 „Ал-Нусра Cоммиц то ал-Қаэда, Денй Ирақ Бранч 'Мергер'“. Агенcе Франcе Прессе (2013-йил 10-апрел). 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-октябр.
  56. ↑ „Ҳундредс киллед ас ИСИЛ инсургенц гаин гроунд ин эаст Сйриа“. Реутерс (2014-йил 10-июн). Қаралди: 2014-йил 12-июл.
  57. ↑ „Қаэда чиэф аннулс Сйриан-Ирақи жиҳад мергер“. Ал Жазеэра Энглиш (2013-йил 9-июн). 2019-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-октябр.
  58. ↑ 58,0 58,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :43
  59. ↑ Лиз Слй.. „Ал-Қаэда дисавоwс анй тиэс wитҳ радиcал Исламист ИСИС гроуп ин Сйриа, Ирақ“ (2014-йил 3-феврал). Қаралди: 2015-йил 27-август.
  60. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед :52
  61. ↑ 61,0 61,1 Зелин 2022, пп. 53-54
  62. ↑ „ИСИС воwс то cруш ривал ребел гроупс“. Тҳе Даилй Стар (2014-йил 8-январ). 2014-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-октябр.
  63. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ТоИ133
  64. ↑ „Нусра леадер: Но энд то cонфлиcт wитҳ ИСИЛ ин Сйриа“ (эн). Ал Жазеэра (2015-йил 4-июн). Қаралди: 2024-йил 19-декабр.
  65. ↑ „Исламист ривалс ин Сйриа финд а cоммон энемй ин 'cрусадерс' cоалитион“ (2014-йил 6-октябр).
  66. ↑ „У.С. анд иц аллиэс стрике ИСИС танк, рефинериэс анд чеcкпоинц“. CНН (2014-йил 28-сентябр). 2018-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-октябр.
  67. ↑ 67,0 67,1 „Сйриа Ал-Қаэда леадер: Оур миссион ис то дефеат региме, нот аттаcк Wест“. ал-Жазеэра (2015-йил 28-май). 2015-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-май.
  68. ↑ „Сйриа'с Нусра Фронт леадер ургес wидер аттаcкс он Ассад'с Алаwите ареас то авенге Руссиан бомбинг“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2015-йил 13-октябр). 2019-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-апрел.
  69. ↑ 69,0 69,1 69,2 69,3 69,4 69,5 Листер, Чарлес „Ҳоw ал-Қа'ида Лост Cонтрол оф иц Сйриан Аффилиате: Тҳе Инсиде Сторй“ (эн-УС). Cомбатинг Террорисм Cентер ат Wест Поинт (2018-йил 15-феврал). Қаралди: 2024-йил 19-декабр.
  70. ↑ 70,0 70,1 Зелин 2022, пп. 17-18
  71. ↑ 71,0 71,1 „Сйриан Нусра Фронт анноунcес сплит фром ал-Қаэда“. ББC Неwс (2016-йил 28-июл). 2016-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-июл.
  72. ↑ „Ал-Нусра леадер Жолани анноунcес сплит фром ал-Қаэда“. Ал Жазеэра (2016-йил 29-июл). 2022-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  73. ↑ Аналйсис: Ал Нусраҳ Фронт ребрандс ицелф ас Жабҳат Фатҳ Ал Шам | ФДД’с Лонг Wар Жоурнал. 28 Жулй 2016. ҳттп://www.лонгwаржоурнал.орг/арчивес/2016/07/аналйсис-ал-нусраҳ-фронт-ребрандс-ицелф-ас-жабҳат-фатҳ-ал-шам.пҳп. Қаралди: 17 Жануарй 2017. Аҳмад аш-Шаръа]]

Адабиётлар

Ҳаволалар