Абдуллоҳ ибн Муқрий муҳаққиқ Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас ибн ас-Самарқандий — Дамашқда, милодий 1052-йилда (ҳижрий 444-йил) туғилган, Бағдодда яшаган. Тилшунос олим. Муҳаддис Исмоил ибн Самарқандийнинг акаси. Милодий 1122-йилда (ҳижрий 516-йил, рабиулохир ойи) вафот этган. Унинг „Муъжам“ номли асари бор. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].

Абу Муҳаммад ас-Самарқандий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1052-йил (ҳижрий 444-йил)
Вафоти милодий 1122-йил (ҳижрий 516-йил, рабиулохир ойи)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 31-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.