Abu Muslumtepa
Абу Муслумтепа (Або Муслумтепа) — Ўзбекистондаги маданий мерос обекти, Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган қадимги қал’а қолдиқлари. Археология ёдгорлиги. Обектнинг бунёд этилган даври тўлиқ аниқланмаган. Буюк ипак йўли Бухоро воҳасида Абу Муслумтепа орқали Карманага ўтган.
Тарихи
Абу Муслумтепа Қизилтепа тумани марказидан 12 км шимолда, “Қалайн-Азизон” маҳалла фуқаролар йиғини, Қалайн-Азизон шаҳарчаси ҳудудида жойлашган. У Кампир девор тизимидаги ниҳоятда кучли қал’а бўлиб, унинг аввалги номи бошқа бўлган. Араб халифалигининг шарқий қисми — Мовароуннаҳр ва Хуросонда умавийларга қарши кўтарилган ҳаракат раҳбари, сиёсий арбоб Або Муслим (718—755) нинг Моворауннаҳрдаги ҳукмронлиги 750—755-йилларга тўғри келади. Қал’а эса милоддан аввалги И асрга оид ҳисобланади.
Қал’а икки қисмдан иборат бўлган. Биринчи қисм соқчилар хизмати ва турмуши учун мўлжалланган арк. Иккинчи қисмда аркка туташиб кетган катта шаҳар мавжуд бўлган. А.Й. Якубовский фикрича қал’а ўз фаолиятининг илк даврларида фақат мудофаа ишлари билан чекланиб қолмаган. Бу ерда чўл халқлари билан савдо-сотиқ олиб борилган.
Абу Муслим қал’аси нафақат кичик мавзе, балки Бухоро воҳаси учун стратегик аҳамиятга эга бўлган. Ана шу ердан Зарафшон дарёсининг ўнг қирғогидан Абу Муслим каналидан ташқари яна тўртта шоҳ ариқ бошланади. Яна дарё ўзани ҳам бор. Бухоро воҳасининг тақдири айнан шу ердан тақсимланадиган сувга боглиқ бўлган.
Қал’а шарқий жанубида Абу Муслим қабристони бўлиб, унда иккита йирик сағана бор. Бирининг узунлиги 16 метр, иккинчиси 12 метр. Биринчиси Абу Муслимга, иккинчиси полвон Аҳмадга тегишли деб ҳисобланади.
Ҳозирги ҳолати
Абу Муслумтепа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган[1][2].
Манбалар
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.