Муҳаммад Абу Нумай ИИ ибн Баракот ибн Муҳаммад (арабча: محمد أبو نمي الثاني بن بركات بن محمد‎‎; тах. 1506-йил 3-май – тах. 1584-йил 23-январ) – 1512–1566-йилларда Макка шарифи. Дастлаб отаси (1512–1525), кейинроқ ўғиллари (1540–1566) билан бирга Маккага ҳукмронлик қилган[1].

Муҳаммад Абу Нумай ИИ
арабча: محمد أبو نمي الثاني‎‎
Макка шарифи
Салтанат 1512–1566
Ўтмишдоши Қайитбай ибн Муҳаммад
Давомчиси Ҳасан ибн Абу Нумай
Ҳамкор ҳукмдор Баракот ИИ
Аҳмад ибн Абу Нумай
Ҳасан ибн Абу Нумай
Фарзандлари
  • Аҳмад – Макка шарифи
  • Ҳасан – Макка шарифи
Уй
Отаси Баракот ИИ

Муҳаммад Абу Нумай ҳижрий 911-йил Зулҳижжа ойининг 9-кунига ўтар кечаси Маккада туғилган (тах. 1506-йил 3-май). Шариф Баракот ИИ нинг ўғли[2][3]. Онаси Мадина амири Ҳумайдон ибн Шомон ал-Ҳусайнийнинг қизи Шарифа Ғабя бўлган[4].

Абу Нумай олти ёшида Миср султони Қансуҳ ал-Ғаврий томонидан отаси билан бирга ҳамкор ҳукмдор этиб тайинланган[2][3]. 1517-йилда Усмонлилар давлати Мисрни босиб олгандан сўнг, Баракот суверенитетдаги ўзгаришларни тезда тан олди. У Абу Нумайнинг қўлига совға-саломларни тутқазиб, Қоҳирага султон Салим И нинг ҳузурига юборди. Салим ИИ эса Баракот ва Абу Нумайни Ҳижоз ҳукмдорлари лавозимларига тасдиқлади[5][6][3]. Отасининг вафотидан кейин 1525-йилда Абу Нумай Ҳижознинг якка ҳокимлигини ўз зиммасига олди. Кейинчалик ҳижрий 947-йилда (милодий 1540) султон Сулаймон И дан тўнғич ўғли Аҳмадни[7][2][3], сўнгра Аҳмаднинг вафотидан кейин ҳижрий 961-йилда (милодий 1554) кейинги ўғли Ҳасаннинг ўзига ҳамкор ҳукмдор этиб тайинланишини сўради[7][6][3].

Ҳижрий 974-йилда (милодий 1566-1567) Абу Нумай шариф Ҳасаннинг ҳокимият тепасига келиши учун тахтдан ўз хоҳишига кўра воз кечди. Нафақага чиққанидан сўнг ўз вақтини ибодат ва диний илмларга бағишлади. Ўғлига ҳокимият бошқарувида маслаҳатлар бериб турди[5][2][3]. Ҳижрий 992-йилнинг Муҳаррам ойи 9-санасида (тах. 1584-йил 23-январ) Макка жанубидаги Води ал-Абарда вафот этди[а]. Ал-Масжид ал-Ҳаромда унинг жаноза намози ўқилиб, Жаннат ул-Муаллага дафн этилган, қабри устига қубба қурилган[5][2][3][6].

Изоҳлар

  1. ↑ Кўплаб манбаларда унинг Муҳаррам ойининг 9-кунида вафот этганлиги ҳақида маълумот келтирилган, Даҳланнинг ёзишича, „у Муҳаррам ойининг тўққизинчи кунида вафот этган, шунингдек, унинг 992-йил Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида вафот этганлиги ҳам айтилади...“

Манбалар

  1. ↑ де Замбаур 1927.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 ал-Гҳāзī 2009.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Даḥлан 2007.
  4. ↑ ал-’Анқāwī 2005.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 ал-Сибā‘ī 1999.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Узунçарşıлı 2003.
  7. ↑ 7,0 7,1 ал-‘Аṣимī 1998.

Адабиётлар

  • де Замбаур, Э.. Мануэл де гéнéалогиэ эт де чронологиэ поур л'ҳистоире де л'Ислам. Ҳановре: Ҳеинз Лафаире, 1927. 
  • Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı. Ашрāф Маккат ал-Мукаррамаҳ wа-умарāъиҳā фī ал-ʻаҳд ал-ʻУтҳмāнī, 1ст (ар), Беирут: ал-Дāр ал-‘Арабīяҳ лил-Маwсū‘āт, 2003. 
  • ал-Сибā‘ī, Аḥмад ибн Муḥаммад Аḥмад. Тāрīкҳ Маккаҳ (ар). ал-Амāнаҳ ал-‘āмаҳ лил-иḥтифāл би мурūр ми’аҳ ‘āм ‘алá та’сīс ал-Мамлакаҳ ал-‘Арабīяҳ ал-Су‘ūдīяҳ [1419 АҲ (1998/1999)], 1999. 
  • ал-‘Аṣимī, ‘Абд ал-Малик ибн Ḥусайн. Самṭ ал-нужūм ал-'аwāлī фī анбā' ал-аwā'ил wа-ал-таwāлī (ар) ‘Āдил Аḥмад ‘Абд ал-Маwжūд: . Байрūт: Дāр ал-Кутуб ал-‘Илмīяҳ, 1998. 
  • ал-’Анқāwī, Аḥмад Ḍийā’ ибн Муḥаммад. Му'жам ашрāф ал-Ḥижāз фī Билāд ал-Ḥарамайн, 1ст (ар), Байрūт: Му’ассасат ал-Раййāн, 2005. 
  • ал-Гҳāзī, ‘Абд Аллāҳ ибн Муḥаммад. Ифāдат ал-анāм, 1ст (ар) ‘Абд ал-Малик ибн ‘Абд Аллāҳ ибн Дуҳайш: , Маккаҳ: Мактабат ал-Асадī, 2009. 
  • Даḥлан, Аḥмад Зайнī. Кҳулāṣат ал-калāм фī байāн умарā' ал-Балад ал-Ḥарāм (ар). Дāр Арḍ ал-Ḥарамайн [1887/1888], 2007. 
Абу Нумай ИИ
Таваллуди: тах. 3-май 1506-йил Вафоти: тах. 23-январ 1584-йил
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Макка шарифи
1512–1566 (1512–1525)
Кейингиси
Ҳасан ибн Абу Нумай