Abu Nuvos

Абу Нувос Абу Али Ҳасан ибн Ҳони Ҳакамий (762-йил, Аҳвоз – 813-йил, Бағдод) – араб шоири. Аббосийлар даврининг буюк шоирларидан.
Ҳаёти
Абу Нуваснинг болалиги Басрада ўтган, у ерда ёшлигидаёқ у таниқли адиблар ва олимлар билан танишган. Унинг отаси охирги уммавий халифа Марварид ИИ қўшинида хизмат қилган. Шоирнинг онаси форс бўлган. Куфа мадрасаларида таълим олган. Шеърларининг гўзаллиги, пур ҳикматлилиги жиҳатидан ҳатто Умру ул-Қайсга тенглаштирилган. Майпарастлиги туфайли эл ичида „Шаъир ул-Ҳамра“ („Ичкилик шоири“) деган ном олган. Ҳаётининг асосий қисмини Бағдодда ўтказган, халифалар – Ҳорун ар-Рашид, Ал-Амин ва Ал-Маъмун билан жуда яқин муносабатда бўлган.
Ижоди
Абу Нувас ҳажвия ва марсиялар ёзган. У мустақил ов қасидалари – тардиятнинг яратувчиси ҳисобланади, чунки унга қадар ов тасвирлари қасидаларда фақат таркибий элемент сифатида мавжуд бўлган. Аммо Абу Нувасга шуҳратни унинг ҳамрияти – май ҳақидаги шеърлари, Абу Нувасда мустақил жанрга илк бора айланган бутун бошли зиёфат қасидалари келтирган. Хорун ар-Рашид саройида қабул қилинган, бир қанча вақт амир ал-Хасиб саройида яшаган, сўнгги йилларини эса Бағдодда халифа ал-Аминнинг сарой шоири сифатида ўтказган. Абу Нувас образларининг ранг-баранглиги, унинг ниҳоятда кузатувчанлиги, чексиз шеърий фантазияси, услубининг аниқ-равшан ва соддалиги араблар орасида ўрта асрнинг энг буюк шоирларидан бири сифатида шуҳрат қозонишига сабаб бўлган. Мавзуларининг бир хиллигига қарамай (айниқса, хамрият жанрида), шоир ҳар сафар янги ифодали образлар топган. Ижодида ишқий ва ахлоқий мавзу етакчи ўрин тутади. Унинг „Девони“ Қоҳирада қайтақайта нашр этилган (1898-йил)[1][2].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абу Нувос“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Эсат Аййıлдıз. „Эбû Нувâс’ıн Şарап (Ҳамриййâт) Şиирлери“. Бозок Üниверситеси İлаҳият Факüлтеси Дергиси 18 / 18 (2020): 147-173.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ЗИЙАВУДДИНОВА, МУХЛИСА. «ЙАНГИЛАНИСҲ» ДАВРИ СҲЕ’РИЙАТИ, Тошкент, 2011 — 77-80-бет.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |