Абу Осида Муҳаммад ИИ (арабча: أبو عبد الله محمد أبو عصيدة‎‎), Абу Асида Муҳаммад ал-Мунтасир биллоҳ номи билан ҳам танилган (1279–1309) Тунисдаги Ҳафсийлар султонлиги халифаси[1]. У Яҳё ИИ ал-Восиқнинг вафотидан кейин ўғли ва Абу Ҳафс Умар ибн Яҳёнинг вориси эди. 1295-йилдан 1309-йил сентябргача ҳукмронлик қилган[2][3][4].

Абу Осида Муҳаммад ИИ
Ҳафсийлар Султонлиги халифаси
Салтанат 1295 – 1309-йил сентябр
Ўтмишдоши Абу Ҳафс Умар бин Яҳё
Давомчиси Абу Яҳё Абу Бакр аш-Шаҳид
Туғилиши 1279
Вафоти 1309-йил сентябр
Ҳафсийлар Султонлиги
Сулола Ҳафсийлар
Отаси Яҳё ИИ ал-Восиқ
Дини Ислом

Ҳаёти

Унинг ҳукмронлиги даврида 1305-йилда Венеция Республикаси билан, 1301 ва 1308-йилларда эса Арагон қироли Жамес ИИ билан шартномалар имзоланган[5]:115–118.

Шунингдек, унинг даврида Ҳафсийлар давлати ичида Тунис марказидаги асосий сулола ва Бéжаïа (ҳозирги Жазоир ҳудуди) марказидаги ғарбий тармоқ ўртасида сиёсий бўлиниш мавжуд бўлган. Шу даврда бу бўлинишни тугатиб, иккала тармоқни яна бирлаштиришга уриниш бўлган. Бéжаïа ҳукмдори Абу Закариё 1301-йилда вафот этиб, унинг ўрнига ўғли Абулбақо Холид ан-Наср тахтга ўтирди. Бу шаҳзода Абу Асида билан келишув тузиб, ким биринчи вафот эца, унинг ўрнига бошқаси меросхўр бўлиши кераклиги ҳақида шартнома туздилар. Бу келишувни тасдиқловчи ҳужжат иккала тараф томонидан ҳам имзоланди. 1309-йилда Абу Асида вафот этди ва келишувга мувофиқ унинг жияни Абулбақо Холид янги амир деб эълон қилиниши керак эди. Бироқ бунинг ўрнига Тунисдаги Муваҳҳид шайхлари Абу Фарис ибн Иброҳим И нинг ўғли Абу Яҳё Абу Бакр И аш-Шаҳидни янги амир деб эълон қилдилар[6]:113,126.

Манбалар

  1. ↑ Музаффар Ҳусаин Сед. Cонcисе Ҳисторй оф Ислам. Виж Боокс Индиа Пвт Лтд, 2011-09-14 — 148-бет. ИСБН 978-93-82573-47-0. 
  2. ↑ Жамил М. Абун-Наср. А Ҳисторй оф тҳе Магҳриб ин тҳе Исламиc Период. Cамбридге Университй Пресс, 20 Аугуст 1987 — 124–5-бет. ИСБН 978-0-521-33767-0. Қаралди: 2021-йил 7-феврал. 
  3. ↑ Илаҳиане, Ҳсаин. Ҳисториcал Диcтионарй оф тҳе Берберс (Имазигҳен). Ланҳам Марйланд: Тҳе Сcареcроw Пресс, 2006 — 156-бет. ИСБН 978-0-8108-5452-9. 
  4. ↑ Абун-Наср, Жамил М. А Ҳисторй оф тҳе Магҳриб ин тҳе Исламиc Период. Cамбридге УК: Cамбридге Университй Пресс, 1987 — 125-бет. ИСБН 978-0-521-33184-5. Қаралди: 2021-йил 7-феврал. 
  5. ↑ Брунсчwиг, Роберт. Ла Бербериэ Ориэнтале соус лес Ҳафсидес. Адриэнне-Маисоннеуве, 1940. 
  6. ↑ Брунсчwиг, Роберт. Ла Бербериэ Ориэнтале соус лес Ҳафсидес. Адриэнне-Маисоннеуве, 1940. 
Ўтмишдоши:
Абу Ҳафс Умар бин Яҳё
Ҳафсийлар сулоласи
1295–1309
Вориси:
Абу Яҳё Абу Бакр аш-Шоҳид