Abu Quhofa
Усмон ибн Амир ибн Амр (арабча: عُثْمَان ٱبْن عَامِر ٱبْن عَمْرِو[1]) (милодий 540–635)[2], асосан, Абу Қуҳофа (арабча: أَبُو قُحَافَة) куняси билан танилган, биринчи Рашидун халифаси Абу Бакр Сиддиқнинг отаси (ҳ. 632–634). Абу Қуҳофа шиа мусулмонлари томонидан ҳурмат қилинади.
| Абу Қуҳофа | |
|---|---|
| Таваллуди |
Усмон ибн Амир 1-июл 538-йил |
| Вафоти |
1-март 635-йил (96 ёшда) Макка, Арабистон ярим ороли |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 7 (Абу Бакр ҳам) |
| Отаси | Амир ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Бану Тайм |
Оиласи
Абу Қуҳофа Амир ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳрнинг ўғли бўлган[3].
Абу Қуҳофа Маккада яшаб, Умму Хайр (яхшилик онаси) номи билан машҳур бўлган амакиваччаси Салма бинти Сахар ибн Амир ибн Амрга уйланган. Уларнинг гўдаклигидаёқ вафот этган бир нечта ўғиллари бўлган. 573-йилда ўғли Абу Бакр Сиддиқ туғилган[2] ва шу сабабли Атиқ (ўлимдан озод қилинган) номи билан машҳур бўлган, унинг кейинги акаларига эса Муатақ ва Муайтақ исмлари қўйилган[2].
Абу Қуҳофа кейинчалик Ҳинд бинти Нуқайд исмли ёш аёлга уйланган. Уларнинг Умму Фарво, Қурайба ва Умму Амир исмли уч нафар қизлари бўлган[4].
Ислом
610-йилда Абу Бакр мусулмонликни қабул қилгач, Абу Қуҳофа бутпараст бўлиб қолади[3]. Отаси пайғамбар Муҳаммадни ҳақоратлаганида Абу Бакр отасининг кўксига уриб, уни ҳушсиз ҳолга келтирган[5]. Ушбу воқега нисбатан Қур’он ояти ҳам нозил бўлганлиги айтилади[6]. Абу Бакр 613–614-йилларда қаттиқ зулмга учраган мусулмон қулларни озод қилганида, Абу Қуҳофа унга: „Ўғлим, кўряпманки, сен заиф бандаларни озод қиляпсан. Агар сиз ҳақиқатдан ҳам тўғри иш қилмоқчи бўлсангиз, нега сизларни ҳимоя қила оладиган кучли одамларни озод қилмайсиз?“ дейди. Отасининг бу саволига Абу Бакр: „Мен фақат Аллоҳ тўғри деб буюрган ишнигина қиламан“, деб жавоб беради[3].
Кексалик чоғида Абу Қуҳофанинг кўзи кўрмай қолган[3].
622-йил сентябр ойида Абу Бакр ўзи билан уйидаги бор беш ёки олти минг дирҳам миқдоридаги пулларни олиб, Мадинага ҳижрат қилади. Абу Қуҳофа Абу Бакр оила аъзоларига уйдаги ҳамма пулларни олиб, уларни қийин аҳволга солиб қўйганлигини айтади. Набираси Асмо бинт Абу Бакр: "Мен бироз тош олиб, уларни Абу Бакр пулларини сақлайдиган жойга қўйдим. Кейин мен уларнинг устини мато билан ёпиб, унинг қўлидан ушлаб: „Бу пулга қўлингизни қўйинг, отажон“, дедим. У (Абу ҚУҳофа) шундай қилди ва деди: „Хавотирга ўрин йўқ. У (Абу Бакр) буларни сенга қолдириб, яхши иш қилибди, бу сенга етарли бўлади“. Аслида у (Абу Бакр) бизга ҳеч нарса қолдирмаган эди, лекин мен шу йўл билан чолни (Абу Қуҳофани) тинчлантирмоқчи эдим"[3].
Макка фатҳи
630-йилнинг январида Абу Қуҳофа Муҳаммаднинг қўшини Маккага келаётганини эшитади. У ёш қизидан уни Абу Қубайс тоғига олиб боришини ва у ерда нимани кўраётганини сўрайди. Қизи унга: „Қора бир нарса“, деб жавоб беради ва уларнинг бир гуруҳ отлиқ қўшинлари эканлигини айтади. Абу Қубайснинг қўшимча қилишича, уларнинг олдида бир одам югуриб кетаётганини кўриши мумкин ва у бу армия қўмондони эканлигини, кейин эса қора нарса тарқалганини айтади. Абу Қуҳофа унга отлиқ қўшин қўйиб юборилганини, шу сабабли тезда уйларига қайтишлари кераклигини тушунтиради. Бироқ улар уйларига етиб улгурмасларидан қўшинга дуч келишади. Қўшин таркибидаги бир жангчи Абу Қубайснинг кумуш тақинчоқларини узиб, тортиб олади[3]. Уларга бошқа ҳеч қандай зўравонлик қилинмайди, Макканинг забт этилиши деярли қон тўкишларсиз амалга оширилган[3].
Ўлими
Шиа ислом анъаналарига кўра, Абу Қуҳофа ўғли Абу Бакрнинг Муҳаммадга биринчи халифа бўлишини шубҳа остига қўйган. Абу Қуҳофа Абу Бакрга мактуб йўллаб, „Бу ишни (халифаликни) ўзининг ҳақиқий эгасига (шиалик бўйича Али) қўйиб бер“, деб ёзган[7]. Аксарият суннийлар томонидан ушбу маълумот ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ривоят қилишларича, Абу Бакр 634-йилнинг август ойида Мадинада вафот этганида, Макка зилзиладан ларзага келган. Абу Қуҳофа: „Бу нима?“ деб сўрайди, шунда унга ўғли Абу Бакр вафот этганини айтишади. У: „Бу даҳшатли офат, ундан кейин ҳокимият тепасида ким пайдо бўлди?“ деб сўрайди. Унга ҳозирда Умарнинг халифа эканлиги ҳақида айтишгач, Абу Қуҳофа бундан мамнун ҳолда: „(Умар) Унинг (Абу Бакрнинг) ҳамроҳи эди“, дейди.
Абу Қуҳофа ўғлидан олган меросини набирасига қайтарган[2].
Оила дарахти
| Асмо бинт Адий ал-Бариқийя | Мурра ибн Каъб | Ҳинд бинт Сурайр ибн Саълаба | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Яқаза ибн Мурра | Тайм ибн Мурра | Килаб ибн Мурра | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Саъд ибн Тайм | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Каъб ибн Са'д | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Амр ибн Каъб | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Амир ибн Амр | Сахар ибн Амр | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ҳинд бинт Нуқайд | Усмон Абу Қуҳофа ибн Амир | Салма Умму ал-Кҳайр бинт Сахар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Умму Фарва | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қурайба | Абу Бакр | Муатақ | Муайтақ[8] | Қуҳофа | |||||||||||||||||||||||||||||||||
| Умму Амир | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ „Абу Бакр Сиддиқ (Радҳиа Аллаҳу Анаҳа)“. Анwарй-Ислам.cом. 2006-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ал-Суюти, Жалал ад-Дин. Тарикҳ ал-Кҳулафа Жарретт, Ҳ. С.: . Cалcутта, Индиа: Тҳе Асиатиc Соcиэтй, 1881.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Ибн Ишақ, Муҳаммад. Ибн Ишақ'с Сират Расул Аллаҳ – Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1955 — 88–589-бет. ИСБН 978-0-1963-6033-1.
- ↑ Муҳаммад ибн Са'д. Табақат Беwлей: . Лондон: Та-Ҳа Публишерс, 1995 — 175–176-бет.
- ↑ Қуртуби, Тафсир он Қ58:22, вол. 17 п. 307. Cитед ин Радтке, Б., & ЎКане, Ж. (1996). Тҳе Cонcепт оф Саинтҳоод ин Эарлй Исламиc Мйстиcисм, п. 142. Ричмонд, Суррей: Cурзон Пресс. Сеэ алсо Аҳмед, З. „Тҳе Лове оф Ҳадрат Абу Бакр“, п. 6, ин Тасаwwуф.
- ↑ Қуртуби, Тафсир он Қ58:22, вол. 17 п. 307.
- ↑ Ҳаwа, Салам. Тҳе Эрасуре оф Араб Политиcал Идентитй: Cолониалисм анд Виоленcе (эн). Тайлор & Франcис, 2017-01-20. ИСБН 978-1-317-39006-0.
- ↑ Тарикҳ ар-Русул wа ал-Мулук 3/ 425
Ҳаволалар
- Мукаррам Аҳмед, Муфти Муҳаммед. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Анмол Публиcатионс Пвт. Лтд., 2005. ИСБН 978-81-261-2339-1. [сайт ишламайди]