Абу Раква ал-Волид ибн Ҳишом ибн Абдулмалик (арабча: الوليد بن هشام بن عبد الملك بن عبد الرحمن الأموي‎‎) (1007-йил 20-мартда вафот этган[1]) — 1005-йилда ал-Андалусдан Барcага келиб, Бану Қурра қабиласи ёрдами билан Фотимийлар халифалигига қарши уруш олиб борган Умавийлар сулоласи вакили. Шаҳарни эгаллаб, Фотимийлар қўшини мағлуб этгач, қўшини билан Мисрга бостириб кирган. Гизада Али ибн Жаъфар ибн Фаллоҳ бошлиқ қўшинга қарши жангдан кейин, халифа ал-Ҳаким ҳукуматини ағдаришга жуда яқин келган. Абу Раква ўз қўзғолонини Файюмга йўналтиргач, Фотимийлар Бану Қуррани ўз томонига оғдиришга эришган. Шу тариқа қўзғолон бостирилган[2].

1006-йилда Абу Раква Нобатияга қочди. Бироқ, епарх йўлда давом этишига рухсат бермади. Шунда Робия қабиласи сардори Абулмакорим Ҳибатуллоҳ томонидан қўлга олиниб, Фотимийларга топширилган. Абу Раква Қоҳирага юборилиб, у ерда қатл этилган. Абулмакорим Абу Раква қўзғолонини бостиришдаги ҳиссаси учун Канз уд-Давла унвони билан тақдирланган[3].

Манбалар