Abu Said Bahodir
Абу Саид Баҳодир (1305–1335-йиллар) – Ҳулокуийлар давлати ҳукмдори (1316–1335). Ўлжойтухоннит ўғли. 1313-йил Хуросон ноиби этиб тайинланиб, ёшлиги сабабли уни оталиқ ёрдамида идора этган. 1316-йил отаси вафот этгач, Ҳулокуийлар давлати тахтига ўтирган бўлсада, давлатни унинг номидан амир Чобан бошқариб турган (1327-йилгача). Абу Саид Баҳодир даврида Мисрга қарши узоқ вақт олиб борилган уруш пировардида ўзаро сулҳ билан якунланган, Олтин Ўрда ва Чиғатой улусидан қилинган ҳужумлар қайтарилган, Кичик Осиёда мўғуллар ҳукмронлиги янада мустаҳкамланган. Абу Саид отаси Ўлжойтухон замонида давлат дини дара-жасига кўтарилган шиалик таълимотига чек қўйиб, ўз тангаларида яна чорёрлар (тўрт халифа – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али) номини зарб қилдирган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абу Саид Баҳодир“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |