Abu Salama
Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдуласад (араб. أَبُو سَلَمَة عَبْد ٱلله ٱبْن عَبْد ٱلْأَسَد) – Муҳаммаднинг саҳобаларидан бири эди. Шунингдек, Муҳаммаднинг амакиваччаси ҳамда сут оналари Сувайба орқали эмикдош биродари ҳам бўлган[1].
Биографияси
Абу Салама Муҳаммаднинг илк саҳобаларидан бири эди. У Барра бинти Абдулмутталиб ва Абдуласадларнинг никоҳидан туғилган, шунинг учун Муҳаммаднинг биринчи амакиваччаси бўлган. Чунки Барра Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг туғишган синглиси эди. Абу Салама Умму Саламага уйланган ва улар биринчилардан бўлиб Исломни қабул қилганлар. Уларнинг тўрт фарзанди бор эди, булар Салама, Умар, Зайнаб ва Дуррадир.
Абу Салама ҳам Ҳабашистонга ҳижрат қилишда иштирок этган, аммо кейинчалик амакиси Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ҳимоясида юртига қайтиб келган.
Ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки
Абу Салама Қатан ғазотига бошчилик қилганидан кейин, Уҳуд жангида олган жароҳати туфайли вафот этган. Муҳаммад алайҳиссалом унинг вафотидан кейин беваси Умму Саламага уйланганлар. У шунингдек, Бану Асад ибн Хузайма қабиласининг Мадинага ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар олингандан сўнг, уларга қарши ҳужум қилиш учун Қатан сарийясида қатнашган[2]. Сарийя давомида 3 киши мусулмонлар томонидан асирга олинган[3].
Манбалар
- ↑ Ибн Қудāма, ал-Табйīн фī Ансāб ал-Қурашīйīн. Эд. бй Муḥаммад Нāйиф ал-Дулаймī (н.п: Маншūрāт ал-Мажмаʿ ал-ʿИлмī ал-ʿИрāқī, 1982), 38.
- ↑ Мубаракпури, Тҳе сеалед неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет, п. 349.
- ↑ Са'д, Ибн. Китаб ал-табақат ал-кабир. Пакистан Ҳисториcал Соcиэтй, 1967 — 150-бет.