Абу Шайба, тўлиқ исми Абубакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба (?–849-йил) - муҳаддис, олим. Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Муборак, Яҳё ибн Саид каби зотлардан қадис олган, унинг ўзидан ҳам Бухорий, Муслим, Абу Довуд каби буюк муҳаддислар қадис накд этганлар. Халифа Мутаваккилнинг амри билан халққа ҳадисдан дарс бермоғи учун Бағдоддаги Русофа яқинида бир минбар ҳозирлатган. Уни тинглагани 3000 киши тўпланган. Ҳадисга доир „Муснад“ ва уч жилдли „Алмусаннаф“ асарлари машхурдир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Ҳусниддинов З., Иброҳимов Н. 15-бет. -Т: „Давлат илмий нашриёти“, 2004.