Абу Шужа Муҳаммад ал-Ашраф ибн Муҳаммад ибн Али ибн Холаф 1064—1965-йилларда икки қисқа муддат давомида Фотимий халифаси Ал-Мустансир Биллоҳга хизмат қилган.

Абу Шужанинг туғилган санаси номаълум. У Бувайҳийлар вазири Фахр ал-Мулкнинг ўғли бўлиб, Фахр ал-Мулк 1016-йилда Бувайҳий амири Султон ад-Давла томонидан қатл этилган[1][2]. Тарихчилар унинг оиласининг улкан бойлигини, шу билан бирга, унинг ҳалоллигини ҳам таъкидлайди[2]. Мустансирий машаққати давридаги тартибсизликлар чоғида ал-Мустансирга вазир бўлиб хизмат қилган: 1064-йил декабрида атиги икки кун ва яна 1065-йил январдан февралгача[1]. У ал-ажалл (сўзма-сўз таржимаси — „улуғвор зот“) ва ал-муʿаẓẓам (сўзма-сўз таржимаси — „улуғланган“) унвонларини, шунингдек, отасининг унвони бўлган фахр ал-мулк (сўзма-сўз таржимаси — „султонлик фахри“) унвонини ҳам олган[3].

Бадр ал-Жамолий 1073-йилда ал-Мустансир томонидан вазирликни ўз зиммасига олиш учун чақирилганида Абу Шужа Сурияга жўнаган. Бироқ йўлда ушланиб, Бадр ал-Жамолий томонидан қатл этилган[1][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Салеҳ 2002, с. 390.
  2. ↑ 2,0 2,1 ал-Имад 1990, с. 187.
  3. ↑ ал-Имад 1990, сс. 168, 187.
  4. ↑ ал-Имад 1990, с. 188.

Соурcес