Abu Solih Mansur
Абу Солиҳ Мансур (915-йилда вафот этган) – Сомонийлар сулоласига мансуб шаҳзода, амакиси Исмоил ибн Аҳмад, амакиваччаси Аҳмад Сомоний ҳамда Наср ИИ ҳукмронлиги даврида ҳоким (волий) лавозимида ишлаган.
Биографияси
Абу Солиҳ Исмоил ибн Аҳмад ва Аҳмад Сомоний ҳукмронлиги даврида бир неча вилоятларни бошқарган. Ҳоким лавозимида ишлаётган Абу Солиҳ ҳақида илк бор 902-йилда эслаб ўтилган. Исмоил ибн Аҳмад Райни, ҳатто Қазвингача бўлган ҳудудларни эгаллагач, Абу Солиҳни Рай ҳокими этиб тайинлаган эди. Райдаги бошқаруви даврида машҳур форс олими Муҳаммад ибн Закария ар-Розий билан дўстлашган[1]. 910 ёки 911-йилда Аҳмад Сомоний Абу Солиҳни Сейистон ҳокими этиб тайинлади. Бироқ Абу Солиҳнинг оғир солиқ сиёсати 912-йилда Сейистонда қўзғолонга сабаб бўлди. Бу исённи хорижий Муҳаммад ибн Ҳурмуз бошқарди. Муҳаммад ибн Ҳурмуз Саффорийлардан Амр ибн Яъқубни қўллаб-қувватлаган эди. Абу Солиҳ исёнчилар томонидан асир олинди ва 913-йилда Ҳусайн ибн Али Марваррудҳий бошчилигидаги Сомонийлар қўшини қўзғолонни бостиргунга қадар асирликда қолди[1]. Амр Самарқандга юборилди, қолган исён раҳбарлари эса қатл этилди. Шундан сўнг Симжур ад-Даватий Мансурнинг ўрнига Сейистон ҳокими этиб тайинланди.
914-йилда Мансур Хуросон ҳокими этиб тайинланди. Бироқ Аҳмад ибн Исмоилнинг вафоти ва 8 ёшли Насрнинг тахтга чиқиши мамлакатда беқарорликни кучайтирди. Мансурнинг отаси Исъҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда исён кўтарди, Мансур эса ўзини амир деб эълон қилиб, Нишопур ва яна бир неча шаҳарни эгаллади. Бироқ Мансур 915-йил атрофида Нишопурда табиий ўлим билан вафот этди. Унга қарши юборилган Ҳаммуя ибн Али бошчилигидаги қўшин шаҳарга етиб келганида аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 АБŪ ṢĀЛЕḤ МАНṢŪР, C. Э. Босwортҳ, Энcйcлопаэдиа Ираниcа
- ↑ Тҳе Саманидс, Р. Н. Фре, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, 141.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Абу Салеҳ Мансур.“ Энcйcлопедиа Ираниcа. 30 Деcембер 2013. <ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/абу-салеҳ-мансур-б>
- Фре, Р.Н. „Тҳе Сāмāнидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 136–161-бет. ИСБН 0-521-20093-8.