Abu Tammom
Абу Таммом (тахминан 796-йил, Дамашқ — 843-йил, Мосул) — араб шоири. Асосан қасида ёзган. Араб ше’риятидаги „қадимга қайтиш“ ҳаракатининг асосчиларидан. Абу Таммом ўз даврида халқ ижоди асосида турли шеърий тўпламлар, тазкиралар ҳам яратган. 7 та тазкираси маълум. Бизгача „Китоб ул-ҳамоса“ („Жасорат китоби“) ва „Ан-Нақоид жорир ва ал-Ахтал“ („Жарир ва ал-Ахталнинг ҳажвиялари“) асарлари етиб келган. Беруний ўз асарларида унинг ше’рларидан кўплаб намуналар келтирган ва шеър ёзиш услубини таҳлил қилиб, „Қофият ал-алиф мин ал итмом фи шеър Абу Таммом“ („Абу Таммом шеърларидаги алиф қофияси шарҳи“) номли шарҳ ёзган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абу Таммом“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |