Abu Tolib Yahyo
Абу Толиб Яҳё (951–1033) 1020–1033-йилларда Зайдия тариқати имоми бўлган.
Абу Толиб Яҳё ўзининг катта акаси ва салафи ал-Муайяд Аҳмад сингари кўзга кўринган илмли киши бўлган ва имом Ҳасан ибн Алининг авлодларидан саналган. У Эроннинг Гилон ва Дейламан ҳудудларидаги зайдийлар имоматида ал-Му’айяд Аҳмаднинг ўрнига расмий равишда халифа сифатида тахтга чиққан[1]. Ўша даврда икки йирик зайдий ҳудудлари мавжуд бўлиб, улар Каспий денгизининг жанубий соҳаси ва Яман тоғликлари эди. 1013-йилда имом ал-Маҳдий ал-Ҳусайннинг вафотидан кейин узоқ йиллар давомида Яман ҳудудида маҳаллий имом тайинланмади. Зайдийлар тарихида ал-Му’айяд Аҳмад ва Абу Толиб Яҳё гарчи улар ҳеч қачон Яманга бормаган бўлсалар ҳам баъзан шундай имомлар сифатида тилга олинади[2].
Манбалар
- ↑ Cарл Броcкелманн, Гесчичте дер арабисчен Литтератур, Супплемент, Вол. И. Леиден 1937, п. 697.
- ↑ Лист ин Cорнелис ван Арендонк, Лес дéбуц де л’имамат заидите ау Емен. Леиден 1960; Cесаре Ансалси, Ил Емен нелла сториа э нелла леггенда. Рома 1933, п. 134; ҳттп://www.ҳукам.нет/фамилй.пҳп?фам=2.