Abu Turob Isfahoniy

Абу Туроб Исфаҳоний, тахаллуси: Тораба, (1581–1662) – Насталиқ хати йўналишидаги таниқли форс хаттоти ва Мир Имоднинг энг асосий хаттотлик шогирдларидан бири[1].
Ҳаёти
Абу Туроб Исфаҳоний Исфаҳонда бадавлат ва нуфузли оилада туғилган[2]. Унинг туғилган санаси тарихий ҳужжатларда қайд этилмаган, аммо Мирзо Санглах асарларидан бирида унинг вафот пайтидаги ёши 83 деб келтирилгани учун, у 1581-йилда туғилган бўлиши керак[3].
Унинг биринчи хаттотлик бўйича устози Мулла Али Файзий (вафоти: 1626) бўлган. Кейин Исфаҳоний таълимини Мир Имод ҳузурида давом эттирган. Исфаҳоний Мир Имоднинг энг муваффақиятли шогирдларидан бирига айланган. Мир Имод 1615-йилда ўлдирилганида, Мир Имоднинг жасадини дафн этишга журъат қилган ягона киши айнан у бўлган[4].
Мир Имод вафотидан сўнг у энг машҳур форс хаттотига айланган ва кўплаб хаттотларга таълим бера олган. Унинг энг машҳур шогирдлари Муҳаммад Муҳсин Имомий, шунингдек, ўз ўғиллари Нуриддин Муҳаммад Исфаҳоний ва Муҳаммад Солиҳ Исфаҳоний бўлган[5].
Абу Туроб Исфаҳоний 1662-йилда Исфаҳонда 83 ёшида вафот этган ва Лонбан масжидида дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Ḥабīболлāҳ Фаżāʾэлī (Фебруарй 1971), Аṭлас-э Ḫаṭṭ : Таḥқīқ дар Ḫуṭūṭ-э Ислāмī (Ресеарч ин тҳе Исламиc сcрипц) (форс), Исфаҳан, 541–542-бет
- ↑ Абд ол-Моҳаммад Ирани (1927), Пейдâеš э Хатт о Хаттатан (Оригин оф сcрипц анд cаллиграпҳй) (форс), 123-бет
- ↑ Мирза Санглакҳ (1878), Тазкарат ол-Хаттâтин (Cаллиграпҳер'с Биограпҳй) (форс)
- ↑ Моҳаммад Таҳер Насрабади (1938), Тазкаре (Биограпҳй) (форс), 208-бет
- ↑ Меҳди Баяни Яссаволи (1966), Аҳвâл о Âсâр э Хоšневисâн (Тҳе Cаллиграпҳер'с Биограпҳиэс анд Wоркс) (форс), Элми, 767-бет