Abu al-Jud
Абу ал-Жуд Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Лайс форсча: ابو جود محمد بن احمد بن لیث 10-асрда яшаган ва ал-Берунийнинг замондоши бўлган эронлик математик эди. У конус кесимларидан тўртинчи даражали ва куб тенгламаларни ечишда фойдаланган. Бу ундан кўра машҳурроқ бўлган Умар Хайём амалга оширган ишидан бир аср олдин бўлиб[1], бироқ унинг ечими барча ҳолатларни қамраб олмаган эди[2].
Ҳаёти
Абу ал-Жуднинг ҳаёти ҳақида кўп маълумотлар маълум эмас. У Сомонийлар ҳудуди ичида, Хуросоннинг шарқида яшаган бўлиши мумкин. Саид ал-Андалусий унинг Валенсияда (Балансия) яшаганини ва 1014 ёки 1015-йилларда вафот этганини таъкидлайди, бироқ бошқа манбаларда бу маълумотлар тилга олинмайди. Эҳтимол, у математика бўйича асосий билимларни олгач, котиб бўлиб ишлаган[3].
Манбалар
- ↑ Сидоли, Натҳан; Бруммелен, Глен Ван. Фром Алехандриа, Тҳроугҳ Багҳдад: Сурвейс анд Студиэс ин тҳе Анcиэнт Греэк анд Медиэвал Исламиc Матҳематиcал Сcиэнcес ин Ҳонор оф Ж.Л. Берггрен. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2013-10-30 — 110-бет. ИСБН 978-3-642-36736-6.
- ↑ Wаэрден, Бартел Л. ван дер. А Ҳисторй оф Алгебра: Фром ал-Кҳwāризмī то Эммй Ноэтҳер. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2013-06-29 — 29-бет. ИСБН 978-3-642-51599-6.
- ↑ Али, Моwлави, Муҳаммад; Раҳим, Гҳолами. "Абū ал-Жūд" (эн). Энcйcлопаэдиа Исламиcа. дои:10.1163/1875-9831_исла_cом_0092.