Абу ар-Рози Муҳаммад ибн Абд ал-Ҳамид (арабча: أبو الرازي محمد بن عبد الحميد‎‎; 829-йилда вафот этган) – ИХ асрда Аббосийлар халифалигининг Ямандаги ҳокими.

Абу ар-Розий Муҳаммад ибн Абдулҳамид
Аббосийлар халифалигининг Ямандаги ҳокими
Мансаб даври
828 – 829
Ўтмишдоши Муҳаммад ибн Нафий
Вориси Исъҳоқ ибн ал-Аббос ибн Муҳаммад ал-Ҳошимий
Аббосийларнинг Басрадаги ҳокими
Мансаб даври
819 – 828
(Солиҳ ибн ар-Рашид учун)
Шахсий маълумотлари
Ота-онаси Абдулҳамид

Фаолияти

Халифа ал-Маъмуннинг (813–833 йиллар ҳукмронлиги) мавлоси. Абу ар-Розий тахминан 819-йилда халифа ал-Маъмун Хуросондан Бағдодга қайтгач, Солиҳ ибн ар-Рашид номидан иш кўрувчи Басра ҳокими этиб тайинланган[1]. Тахминан 828-йилда халифа ал-Маъмун уни Яман ҳокими этиб тайинлаган ва Абу ар-Розий исёнчи Аҳмар ал-Айн билан курашиш учун вилоятга лашкар тортиб борган. Сано шаҳрига етиб келганидан сўнг, исёнчи унга афв сўраб мурожаат қилган. Дастлаб Абу ар-Розий уни афв қилган, бироқ кейинчалик фикрини ўзгартирган ва Аҳмар ал-Айнни ҳибсга олиб, кишанланган ҳолда Бағдодга халифа ҳузурига юборган[2].

Аҳмар ал-Айн иши ҳал этилгач, Абу ар-Розий мамлакат жанубий тоғли ҳудудларида Ҳимяр қабиласидан бўлган Иброҳим ибн Абу Жаъфар ал-Манахий бошчилигидаги янги исён билан юзма-юз келган. У Иброҳимга қарши юриш қилган ва унга ҳужум қилган, бироқ юз берган жангда мағлуб бўлган ва ҳалок бўлган. Абу ар-Розий ҳалок бўлганидан сўнг, Иброҳим ал-Жанад ҳудудини талон-тарож қилган, шундан сўнг эса Яман ҳокими сифатида Ис’ҳоқ ибн ал-Аббос ибн Муҳаммад ал-Ҳошимий тайинланган[3].

Манбалар

Адабиётлар

Сиёсий идоралар
Олдингиси
Муҳаммад ибн Нофий
Аббосийлар халифалигинигн Ямандаги ҳокими
828–829
Кейингиси
Исъҳоқ ибн ал-Аббос ибн Муҳаммад ал-Ҳошимий