Абул-Ҳасан Али (?— 1008/1009) – 997 – 1008/1009-йилларда Хоразм ҳукмдори.

Абул-Ҳасан Али
ابوالحسن علی
Хорам ҳукмдори
Мансаб даври
997-йил – 1008- ёки 1009-йил
Ўтмишдоши Маъмун И
Вориси Маъмун ИИ
Шахсий маълумотлари
Вафоти 1008- ёки 1009-йил
Гурганж
Миллати Форс
Болалари 1
Отаси Абул Аббос Маъмун
Қариндошлари Маъмун ИИ
Дини Ислом
Мансублиги Маъмунийлар
Унвони Хоразмшоҳ

Таржимайи ҳоли

Маъмунийлар сулоласи вакили. Абул-Ҳасан Али Хоразмшоҳ Маъмун И нинг тўнғич ўғли эди. Унинг туғилган йили ва ёшлиги ҳақида маълумотлар кам. Отаси Абул Аббос Маъмун 997-йилда вафот этгач, отасининг ўрнига Хоразмнинг янги ҳукмдори бўлади. Қулай вазиятлардан унумли фойдаланиб, Сомонийлар давлатининг парчаланиши бошланганда Абул-Ҳасан Али бирмунча мустақилликка эришади. Хоразмда тўлиқ ўз ҳукмронлигини ўрнатади, маҳаллий ҳокимларни бўйсундиради. Айни вақтда Ўрта Осиё, Эрон, Бағдод ва Волгабўйи билан дипломатик ва савдо алоқалари ўрнатилади.

Абул-Ҳасан Али ўзини етарлича қудратли ҳис қилиб, 998-йилда ўз тангаларини (дирҳамларини) зарб қилдира бошлайди. Сомонийлар, кейин эса Аббосий халифалари қудратини тан олади. Биринчи зарб қилинган тангаларининг олд томонида Абул-Ҳасан Али номи ўйиб ёзилган. Орқа томонида Сомонийлар амири Абдулмалик ИИ номи қайд этилган. Эҳтимол, қорахонийлар ва ғазнавийлар томонидан юзага келган ҳарбий хавф Хоразмшоҳни дирҳамга Сомоний ҳукмдор номини қўйишга мажбур қилгандир. Кейинги тангаларини эса фақат Али ва халифалар номлари зарб қилинган.

1004-йилда Хоразмшоҳ таклифи билан Маъмун академиясига раҳбарлик қилган машҳур олим Ал-Беруний Гурганжга қайтиб келди. Академиянинг ҳар томонлама фаолият юритиши учун барча шароит яратилиб, давлат ғазнасидан зарур маблағлар ажратилади.

Хоразмшоҳ Абул-Ҳасан Али Ғазнавийлар таҳдидини бартараф этиш мақсадида 1006-йилда Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг синглисига уйланади. Шу билан бирга у Ғазнавийларга қарши қорахонийлар билан иттифоқ тузади. 1008-йил охирида ёки 1009-йил бошида тўсатдан вафот этади. Унинг ўрнига укаси Маъмун ИИ тахтга ўтиради.

Оиласи

Хотин – Ҳарра-и Калжи, Сабуктегиннинг қизи.

Болалари:

  • Абул-Хорит Муҳаммад, Хоразмшоҳ 1017-йил

Адабиётлар

  • Босwортҳ, C. Эдмунд (1985). „ʿАЛĪ Б. МАʾМŪН“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 8. C. Эдмунд Босwортҳ. 852-бет
  • Доброволский И. Г., Шугурина Г. Б. Клад куфических монет начала ХИ в. из села Красний Баран (б. Крещёний Баран) в Татарстане. Новиэ данниэ//Сборник материалов, посвящённих памяти И. В. Дубова. – СПб, 2004. (рус.)