Абулаббос Аҳмад бин Муҳаммад Динаварий (вафоти 340-ҳижрий-қамарий/952-милодий йилдан кейин) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Юсуф бин Ҳусайн Розий, Абдуллоҳ Харроз, Абу Муҳаммад Журайрий, Абулаббос бин Ато, Рувайм Бағдодий билан суҳбатда бўлган. Бир муддат Нишопурда яшаганидан сўнг Термизга келади ва у ерда Муҳаммад бин Ҳомид билан учрашади. Умри охирида Самарқандда яшаб, вафот этган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”. 
  2. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.