Абулаббос Мурсий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Шайх Абулҳасан Мағрибий Шозилийнинг муриди. Мағриб (ҳозирги Тунис)нинг амири Султон Яъқуб унинг ҳузурида тавба қилиб, улуғ даражаларга етишган. Шайх Нажмиддин Абдуллоҳ Исфаҳонийнинг устози.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни қисқартириб киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.