Абуласвад Маккий – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Абуласвад Маккий ҳақидаги маълумотлар Ансорий, Жомий ва Навоий тазкираларида бир хилда келган бўлиб, уларда руҳни поклаш ва нафсга қарши риёзат чекиш барокатидан ғайб оламига йўл топган авлиёларни зиёрат қилиш одоби ҳақида сўз юритилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. "Шарқ" НМАК, 2016.