Abulbaraka
Абулбарака (ХВ аср) – самарқандлик қози. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг олтинчи мажлисида тилга олинган. Навоий унинг қозилик фаолияти ҳақида Хожа Хурд исмли қозининг аксидир деб ёзади ва бадфеъллиги туфайли Хуросон ва Самарқандда уни билмаган киши йўқлигини айтади. Абулбарака аввал Шаҳрисабзда қозилик қилган, халқ унинг зулмидан норози бўлгач, Хуросонга борган. У ерда ҳам номаъқул ишлар қилгач, Самарқандга кетган ва тарафдорларининг ёрдами билан яна қозилик мансабини эгаллаган. Навоий “Мажолис ун-нафоис”да унинг таърифида замондошлари битган қуйидаги байтни келтиради:
“Деви шайтон сифат Абулбарака, Бод жояш ба ҳафтумин дарага”
(Мазмуни: Шайтонсифат дев Абулбараканинг жойи еттинчи дўзах бўлсин!)[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". "Шарқ" НМАК, 2016.