Абулбаракот, Тақиюддин Али Дўс­тий Симноний – “Насойим ул-муҳаб­бат”да тилга олинган тасаввуф  шайхи. Пири Рукниддин Алоуддавла Симноний унинг суварий тажаллий мушоҳадаси ва танзеҳ мақомига эришгани ҳақида маълумот берган. На­воий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”­дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. “Шарқ” НМАК, 2016.