З.М.Бобурга хизмат қилган ироқлик туркман бекларидан. Отаси Амир Умарбек Хуросонга келиб, Султон Хусайн ва Бадиуззамон ҳузурида бек бўлган. Бобур э’тибори остида тарбияланиб, ҳарбий юришларда иштирок этган. 1526-йил Ҳисори Феруза вилоятига, Ҳамидхон Сорангхонийга қарши юборилган қўшинга Чинтемур Султон ва Аҳмадий Парвоначи билан бирга бошчилик қилган. Ғалабадан сўнг у Дўлпур қўрғонига шиқдор этиб тайинланган. Бобурийлар давлатидаги ободончилик ишларида фаол қатнашган, хусусан, Дўлпурда ҳаммом ва Самарқанд усулида чорбоғ қурдирган.

Манбалар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедия. СҲАРҚ. – Т.: 2014.