Абулфайзхон (1695-—1747 — йиллар) — Бухоро хони (1711—1747 — йиллар), ўзбекларнинг Аштархонийлар сулоласидан.

Абулфайзхон
 Бухоро хонлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1711-йил – 1747-йил
Ўтмишдоши Убайдуллахон ИИ
Вориси Абдулмўмин
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1687-йил
Бухоро хонлиги
Вафоти 1747-йил
Мир Араб мадрасаси
Ўлим сабаби Ўлдирилган
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Болалари Шамсиябону
Ота-онаси

Субҳонқулихоннинг ўгли. Абулфайзхон даврида хонликлараро низолар кучайган, мамлакат чуқур иқтисодийсиёсий таназзулга юз тутган. Нодиршоҳ қўшинларининг Мовароуннаҳрга қилган юришлари (1747-йил) натижасида Абулфайзхон тахтдан ағдарилиб, қатл этилган. Фитрат Абулфайзхон ҳақида „Абулфайзхон“ драмасини яратган (1924-йил)[1].

Бухоро хонлиги ҳукмдори

Тарихчи Абулфайзхон Жуманазаровнинг Абу Абдураҳмон Абдуллоҳнинг „Тарихи Бухоро ва таржумат ул-уламо“ асарига таяниб Абулфайзхонни 10 ёшда тахтга ўтирганлигини келтиради. Хоннинг ҳокимиятга келиши акаси Убайдуллахонга уюштирилган суиқасддан сўнг рўй берган[2].

Абулфайзхон даврида мамлакатда ҳукм сурган сиёсий бетартиблик Бухоро хонлигидан ажралиб чиқиб, Қўқон хонлиги деб номланган янги давлатнинг ташкил топишига олиб келди[3]. Давлат ҳокимияти амалда Муҳаммад Ҳакимбий қўлида тўпланган. Шаҳрисабз ҳукмдори, Кенагас қабиласининг амири Иброҳимбий ҳокимиятни Муҳаммад Ҳакимбий қўлидан тортиб олмоқчи бўлиб, 1722-йилда Самарқандда Хива шаҳзодаси Ражабни хони деб эълон қилди. Кўплаб амирлар қўшилган Ражабхон катта қўшин билан Самарқанддан чиқиб, Бухорога юриш қилди. Бироқ у Бухорони эгаллай олмади, босиб олинган ҳудудларда кўчманчиларга бой ўлжа ваъда қилиб, қозоқлардан ёрдам сўради. Ўша пайтда қозоқлар оғир кунларни бошидан кечираётган эди. Қозоқлар Мовароуннаҳрнинг бой ҳудудларида етти йил давомида ҳеч қандай қаршиликка дуч келмай, бутун Зарафшон водийсида вайронагарчиликлар қилдилар, мамлакатни таладилар. 1730-йилга келиб улар ҳудудни тарк этишди. Абулфайзхон давлат бошқарувини қўлга олиш учун Муҳаммад Ҳакимбийни пойтахт Бухородан йироқлаштириб, Қаршига жўнатади[4].

Ташқи сиёсати

Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида Туркия, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлар билан дипломатик алоқалар олиб борган.

Усмонлилар империяси билан дипломатик алоқалари

Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида 1719-йилда Усмонли давлати пойтахти Истанбулга элчи қилиб қўриқчибоши Оллобердини юборган. Абулфайзхон элчи билан юборган мактубида шундай ёзилган эди: „Отамдан қолган тахтни ислом анъаналарига кўра халқ манфаатларини устун қўйиб бошқармоқдамиз. Сизга бўлган ҳурматимиз кундан-кунга ортмоқда. Элчимиз аҳволимиз ҳақида янада кўпроқ маълумот беради[5]“. Усмонли ҳумдор Аҳмад ИИИ Абулфайзхонга жавоб тариқасида бир мактуб юборади. Аҳмад ИИИ мактубда шундай ёзади: „Элчингиз орқали юборган мактубингизни олдик. Ўқиб жуда қувондик. Дўстлигимизнинг боқий бўлмоғи учун ҳаракат қиламиз“. 1720-йилда иккинчи марта Абулфайзхон Хўжа Муҳаммад бошчилигидаги элчиларни Истанбулга юборади. Бу даврга келиб, Аштархонийлар сулоласи инқироз ёқасига келиб қолган эди. Ҳеч бир ташқи куч ушбу сулоланинг сақлаб қолинишда ёрдам қўлини чўза олмади. Абулфайзхон учинчи маротаба 1721- йилда Абдусамий Ясовулхонни Усмонли империясига элчи қилиб юборган. Абулфайзхон элчи орқали шиалага нисбатан адоватда борлигини билдирган. Усмонли султони Аҳмад ИИИ жавоб мактубида бирор-бир амалий ёрдам кўрсатмаган[6].

Россия билан дипломатик муносабатлар

nothumb
1500 — 1510 Муҳаммад Шайбоний
1511 — 1512 Суюнчхўжахон
1512 — 1530 Кўчкунчихон
1530 — 1533 Абу Саид
1533 — 1540 Убайдулла И
1540 — 1540 Абдулла И
1540 — 1551 Абдуллатиф
1540 — 1550 Абдулазиз
1552 — 1556 Наврўз Аҳмад
1552 — 1556 Бурҳон султон
1556 — 1561 Пирмуҳаммад
1561 — 1583 Искандархон
1583 — 1598 Абдуллахон ИИ
1598 — 1599 Абдулмўмин
1599 — 1601 Пирмуҳаммад ИИ
1601 — 1605 Боқимуҳаммад
1605 — 1608 Валимуҳаммад
1608 — 1650 Имомқули
1640 — 1647 Надр Муҳаммадхон
1645 — 1680 Абдулазиз
1680 — 1702 Субҳонқули
1702 — 1711 Убайдуллахон ИИ
1711 — 1747 Абулфайз
1756 — 1758 Муҳаммад Раҳим
1758 — 1785 Дониёлбий оталиқ
1785 — 1800 Амир Шоҳмурод
1800 — 1826 Амир Ҳайдар
1826 — 1826 Амир Ҳусайн
1826 — 1827 Амир Умар
1827 — 1860 Амир Насруллоҳ
1860 — 1885 Амир Музаффар
1885 — 1910 Амир Абдулаҳад
1910 — 1920 Амир Олимхон

1716-йил февралда Бухоро хони элчиси Хонқули тўпчибоши Астраханга боради. Элчи билан биргаликда савдогар Асан бобо, хотини ва болалари ҳамда икки ясовул борган. Абулфайзхон Россия подшоси Пётр И га 36 нафар рус асирларини ҳам озод қилиб юборган. Абулфайзхон Астрахан обер-коменданти Чириков номига ёзилган ёрлиқда ўзаро яхши қўшничилик алоқалари ва савдо-сотиқ алоқаларини давом эттириш мақсадида элчи юбораётгани билдиради. Шунингдек, ушбу элчилик орқали Россиянинг Каспий денгизи шарқий қирғоқларида шаҳар-қал’алар қуриш режасини қўллаб-қувватлашини ҳам билдирган[7].

Нодиршоҳ босқини

Асли туркманлардан бўлган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ (1736-1747-йиллар) Бухородаги оғир иқтисодий ва сиёсий вазиятдан унумли фойдаланди. 1740-йил бошида Нодиршоҳ Мовароуннаҳрга юриш қилади. Абулфайзхон катта қўшинга бош бўлиб, Ризақулига (Нодиршоҳнинг ўғли) га қарши жангга чиқади[8]. Бухоро хонлиги қўшинлари сон жиҳатдан 4 баравар кўп бўлишига қарамай Эрон қўшинидан енгилади. Бунга эронликларнинг ўточар қуроли ва артилеерасининг сифат жиҳатдан устунлиги сабаб бўлган[9]. Абулфайзхон Муҳаммад Ҳакимбийни Нодиршоҳ ҳузурига элчиликка юборади. Муҳаммад Ҳакимбий шоҳ қароргоҳига келиб, унинг ҳурматини қозонди, бу унга мамлакатда катта ваколатлар берди. Ҳакимбий шоҳдан катта ишонч ва ёрлиқлар олиб Бухорога жўнайди. У энди Абулфайзхоннинг элчиси сифатида эмас, Нодиршоҳнинг вакили сифатида келади.

1743-йилда Муҳаммад Ҳаким вафот этди. Ўрнини ўғли Муҳаммад Раҳимбий эгаллади. Муҳаммад Раҳимнинг қариндошлари ва тарафдорлари энг юқори давлат лавозимларига тайинланган. У кучли қўшин тузган ва қўшин бошлиқлари этиб ўзининг ишончли вакилларини қўйган. Нодиршоҳ вафот этгач (у 1747-йилда ўлдирилган) у тузган давлат парчалана бошлайди. Шундай шароитда 1747-йилда Муҳаммад Раҳимбий Бухородаги Мир Араб ҳужраларидан бирида Абулфайзхонни ўлдиртиради. Шундан сўнг Раҳимбий бирин-кетин Абулфайзхоннинг икки ўғли Абдулмўмин ва Абдуллани ҳам қатл қилдириб, 1753-йилда амир унвони билан Бухоро тахтига ўтиради[10][11][12].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абулфайзхон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ „Ким учундир қўғирчоқ ҳукмдор, ким учундир қурбон. Чингиз авлодининг сўнгги йирик вакили, Бухоро хонлигининг охирги хони Абулфайзхон ҳаёти“ (2023-йил 23-июн). Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  3. ↑ [В. Наливкин. Краткая история Кокандского ханства, Казан, 1886]
  4. ↑ Пиcкетт 2016, с. 493.
  5. ↑ Меҳмет Сарай 2017, с. 16.
  6. ↑ Рахмонқулова 2002, с. 32.
  7. ↑ Жуковский 2022, с. 50.
  8. ↑ Пиcкетт 2016, с. 491н4.
  9. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ватан тарихи 2-китоб. Тошкент Шарқ 2016 — 70-бет. ИСБН 978-9943-26-493-9. 
  10. ↑ Соуcек 2000, с. 179.
  11. ↑ Паноэвна 2020, с. 62-63.
  12. ↑ Леви 2017, с. 39.

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Меҳмет Сарай. Рус иşгали девринде Османли Девлети иле Тüркистан ҳанликлари арасиндаки сияси мüнасебетлер- 2. баскı. Анкара: Турк Тариҳ Куруму, 2017 — 200-бет. 
  • Рахмонқулова З. ХВИ—ХХ аср бошларида Ўрта Осиё ва Усмонийлар давлатлари ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатлар тарихи. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация, Тошкент, 2002 — 139-бет. 
  • Жуковский С.В. Бухоро ва Хива хонликлари билан уч юз йилликдаги муносабатлари. Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Ҳамроев А., Рахмонова М.. Бухоро: “Дурдона”, 2022 — 152-бет. 

Аштархонийлар сулоласи (1601-1756)

Бухоро хонлиги
Боқи Муҳаммад 1601 - 1605
Вали Муҳаммад 1605 - 1611
Имомқулихон 1611 - 1642
Надр Муҳаммадхон 1642 - 1645
Абдулазизхон 1645 - 1681
Субҳонқули 1681 - 1702
Убайдуллахон ИИ 1702 - 1711
Абулфайзхон 1711 - 1747
Абдулмо’минхон 1747 - 1751
Убайдуллохон ИИИ 1751 - 1754
Шерг'озихон 1754 - 1756