Abulfaz Elchibey
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Абулфайз Қодирқули ўғли Элчибей (озарбайжонча: Əбüлфəз Қəдирқулу оğлу Элçибəй; ЎТА бўйича: Äбüлфäз Қäдирқулу оğлу Элçибäй ёки Äбüлфäз Қäдирқулу оğлу Äлиев; 1938-йил 24-июн Озарбайжон ССР, Нахичеван МССР, Ўрдаобод тумани, Келеки қишлоғи – 2000-йил 22-август, Анкара, Туркия) – Озарбайжон давлат ва сиёсий арбоби; Арабшунос, тилмоч ва ўқитувчи, тарих фанлари номзоди, Озарбайжон халқ жабҳаси партиясининг бошлиғи, эркин Озарбайжон Республикасининг иккинчи Президенти (1992-1993).
Ҳаёти
Абулфайз Элчибей Нахичеванда, чўпон оиласида туғилган бўлиб, отаси Қодирқули Мардон ўғли келиб чиқиши Жанубий Озарбайжондан, онаси Мехринисо хоним эса Онадўлидан эди. Отаси 1943-йилда Иккинчи жаҳон урушига кетгач, жангларда вафот этади. Илк таълимни Нахичеванда олгач, 1957-1962-йилларда Озарбайжон давлат университетининг Шарқшунослик факултети Араб филологияси бўлимига ўқишга кириб, ўқишини муваффаққиятли тугатади. Ўқишни битиргач, Элчибей СССР Ҳидролойиҳа институтининг Боку бўлимида тилмоч ўлароқ иш бошлайди ва 1964-йили Мисрдаги Асвон тўғонининг қурилишига жўнатилган совет вакилларига тилмочлик қилади. Ушбу чет эл сафарида у ўзининг совет давлати ва жамиятига қарата билдирган танқидлари юзасидан у тез ортига қайтариб юборилади ва унга хорижга чиқишга тақиқ қўйилади. Сафардан қайтгач у 1965-1968-йилларда ОДУга аспирантурага ўқишга қабул қилиниб, „Тулунийлар давлати 868-905“ мавзусида илмий иш ёқлаб, уни муваффаққиятли ҳимоя қилади ва тарих фанлари номзоди даражасига эришади (1969). Талабалик даврлариданоқ Озарбайжонни Россиянинг симургаси (мустамлака) деб билган Элчибей 1968-1975-йилларда айни тугатган билим юртининг Осия ва Африка бўлимида илмий ва ўқитувчилик фаолиятини бошлайди. Ўз фаолияти давомида у талабалар ўртасида совет режими, Озарбайжон эркинлик ҳаракатлари каби мавзуларда тортишув ва сўзлашувлар ўтказиб боргани учун у КГБ томонидан қамоққа олинади ва Қоратоғ тош корхонасида оғир жисмоний юмушлар қилишга мажбурланади. 1976-йилнинг декабр ойида эркинликка юборилгач у ўз фаолиятини Озарбайжон фанлар академиясида кичик илмий ходим сифатида давом эттиради (1992-йил июлигача).
Сиёсий фаолияти
1980-йилларнинг охиридан Озарбайжон халқ жабҳаси партиясининг етакчиси ўлароқ эркинлик ҳаракатларида фаол қатнашган Абулфайз Алиев ўзининг русча кўринишдаги фамилиясини ҳам Элчибейга ўзгартиради. У 1992-йилда халқ томонидан демократик йўл билан сайланган биринчи президенти бўлди. Шунингдек у давлатда ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар қилишга уринди. Бироқ унинг бошқарув даври республикада кўпинча Арманистон билан Қорабоғ учун бўлган уруш сабабли чўкиш билан кечди. Урушнинг оғир оқибатлари ва мамлакат ичидаги сиёсий низолар сабабли 1993-йилнинг ёзида Озарбайжонда ҳарбийлар қўзғалони бошлангач, Элчибей фуқаролар урушининг олдини олиш мақсадида Бокуни тарк этди ва қўзғалонни бостириш учун шаҳарга Нахичеванда бўлган Ҳайдар Алиевни шаҳарга чақиртирди. Қўзғалонни бостиришга эришган Ҳайдар Алиев тезда улус бошқарувини ўз қўлига олди.
1993-йил 28-августда Абулфаз Элчибейга ишонч бўйича референдумда мамлакат фуқароларининг 97,5 фоизи унинг истеъфоси учун овоз берди. Озарбайжон Халқ жабҳаси референдум натижаларини сохталаштирилган деб атаган, АҚШ Давлат департаменти эса махсус баёнотида референдумнинг ташкил этилиши ва уни ўтказишдаги фавқулодда вазиятлардан хавотир билдирган. Кейинги президентлик сайловлари ЙХҲТ томонидан „ЙХҲТнинг маълум мажбуриятларига тўғри келмайди“ деб баҳоламиш.
Йўналтмалар
Абулфайз Элчибейнинг биографияси
Абулфайз Элчибей британниcа.cом
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |