Abulfazl Allomiy
Абулфазл Алломий (тўлиқ исми: Шайх Абулфазл ибн Шайх Муборак; 1551-йил 14-январ – 1602-йил 12-август) – давлат арбоби, тарихчи ва адиб. Абулбаракот Қодирийнинг укаси[1].
| Абулфазл Алломий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Шайх Абулфазл ибн Шайх Муборак 14-январ 1551-йил |
| Вафоти |
12-август 1602-йил (51 ёшда) |
| Қариндошлари | Абулбаракот Қодирий (акаси) |
Акбарнинг вазири, бош муншийси ва энг яқин дўсти. Унинг „Акбарнома“, „Ойини Акбарий“ („Акбаршоҳ қонунлари“) каби йирик тарихий асарлари Акбарга бағишланган. „Мукотаботи Алломий“ (бошқа номи „Иншойи Абулфазл“) асарида Акбарнинг 12 вилоят ҳокимлари, Бухоро хонлиги, Эрон шоҳлари ва Туркия султонлари билан ёзишмалари жам қилинган. Бу мактублар бобурийларнинг қўшни Шарқ мамлакатлари билан бўлган иқтисодий ва сиёсий муносабатларини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Абулфазл Алломий таржимон сифатида ҳам ном қолдирди. У қадимий ҳинд файласуфи Пилпойк асарларидан айрим парчаларни форс тилига таржима қилиб, „Иёри дониш“ („Билим ўлчови“) номи билан бир китобга жамлади. Абулфазл Алломий 1603-йил Бундала қабиласининг бошлиғи Сингха Деву тарафидан ўлдирилган[2].
Манбалар
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абулфазл Алломий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Абулфазл Алломий“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |