Абулфазл Муҳаммад Самарқандий (арабча: أبو الفضل محمد سمرقندي — Абулфазл Муҳаммад Самарқандий — Тўлиқ исми: Имом Абулфазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн Ҳайдар Самарқандий (ХИИ асрда яшаган)) — Таржимон ва тарихчи.

Абулфазл Муҳаммад Самарқандий
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Дини Ислом
Танилган соҳаси Таржимон, тарихчи

Ҳаёти ва ижоди

Абулфазл Муҳаммад Самарқандий ХИИ асрда яшаган моҳир таржимон ва тарихнавис олимдир. У Самарқандда туғулган, Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий Самарқандийнинг шогирди бўлган. Шогирд ўз устозининг "Китобу-л-қанд фи тарихи Самарқанд" („Самарқанд тарихи ҳақида қанд китоби“) номли араб тилидаги асарининг форс-тожик тилидаги қисқартмасини ёзган ва уни „Қандийяи хўрд“ („Кичик қандия“) деб номлаган. „Қандийяи хўрд“ икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Самарқанд тарихи ва ундаги қабристонлар тасвирланган. Бу қисмда муаллиф фойдаланган манбалар сифатида „Тарихи Самарқанд“, „Баёнул-маориф“, „Тажрибанома“, „Қисаси нишопуриён“ асарларни эслатилади. Кейин „Зикри пирони Ҳиндистон“ („Ҳиндистон пирларини эслаш“) деган боб бошланиб, фойдаланилган манбалар кўрсатилади. Абулфазл Муҳаммад Самарқандий Тоҳиржонов бу қисм асарнинг охирги боби деб, В. В. Бартолднинг бу қисм эҳтимол Саййид Аҳмад ибн Мир Вали деган олим томонидан киритилгандир деган фикрини келтиради. Қисқартманинг мазмунига қараб, исломгача бўлган ярим афсона маълумотлар, араб истилоси ва унга қарши кураш, Самарқанднинг қурилиши, суғориш системаси, суғориладиган ерлардан олинадиган солиқларни билиб олиш мумкин. Асарда Самарқанд ва унинг атрофида яшаган азиз авлиёларнинг таржимайи ҳоли, Самарқанд мозорлари ва уларни зиёрат қилиш баёнига ҳам ўрин берилган. „Қандияйи хўрд“нинг қимматли жиҳати яна шундаки, унда Самарқанд ва унинг атрофидаги ерларнинг қарийб 1000 йил илгариги суғориш тизими ҳақида маълумотлар, Самарқанд мозорлари тавсиф этилаётган қисмида эса Самарқанд атрофидаги қишлоқларнинг бошқа асарларда учрамайдиган номлари келтирилган. „Қандияйи хўрд“нинг қўлёзма нусхалари Абу Райҳон Беруний номидаги СҲҚМнинг қўлёзмалар фондида, Тожикистон ФА ва Санкт-Петербург кутубхоналарида сақланмоқда. Китоб Самарқандда 1327/1909-йили, Теҳронда 1334/1953-йили тошбосма усулида нашр этилган[1].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 543-544.