Абулҳасан Этесамий (1903–1978), эронлик меъмор, хаттот, рассом ва ёзувчи.

Ҳаёти

Унинг отаси Мīрзā Ибрāҳīм Хон Муставфī Эʿтеṣāм-ал-Мулк (ёки Ибраҳим Этесамий) Аштиёндан бўлиб, Эроннинг Озарбайжон вилояти молия бошлиғи эди[1]. Унинг акаси Юссеф Этесамий Баҳар журналининг асосчиси, ҳамда шоир Парвин Этесамийнинг отаси бўлган[1][2].

Абулҳасан Этесамий Теҳрондаги Ағдасиэҳ мактабида, Америка мактабида ва Камал-ул-мулк Тасвирий санъат мактабида таълим олган. Сўнг меъморчилик ва безак бериш усулларини ўрганиш учун бир неча йил Исфаҳонда бўлди, кейин эса Теҳрон университетида ишлашга борди.

Этесамий бир қатор меъморчилик лойиҳаларини яратган, уларнинг батафсил макетларини ўзи тайёрлаган. Эрон Тасвирий санъат вазирлигининг илтимосига кўра, макетлари 1958-йилги Брюссел умумжаҳон кўргазмасига юборилди; у ерда Абулҳасан Этесамий якка тақдимот тоифасида олтин медал билан тақдирланган. Кейинчалик макетлар Эрон миллий музейи томонидан сотиб олиниб, ислом санъати бўлимининг доимий тўпламига киритилди.

Меъморчилик лойиҳаларидан ташқари, Этесамий канвасга мойбўёқ билан ишланган бир қатор асарлар қолдирган, жумладан Довлат-Абоддаги айрим харобалар, Ниёварондаги қишлоқ уйи ва Пастернинг Наполеон учун шафоати, шунингдек Ёлғиз қолган одам ҳамда Ёвуз Моҳил-о-долеҳ каби романлар ёзган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Моайяд. „Этесами, Мирза Юсуф Кҳан Аштиани, Этесам-ал-Молк“. ираниcаонлине.орг. Энcйcлопедиа Ираниcа, Вол. ВИИИ, Фасc. 6 (1998-йил 15-декабр). 2011-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-апрел.
  2. ↑ „Парвин Этесами; Шининг жеwел ин Персиан литературе'с ҳисторй“ (эн). Меҳр Неwс Агенcй (2021-йил 15-март). Қаралди: 2021-йил 10-апрел.