Abulhasan Muhammad ibn Abu
Абулҳасан Муҳаммад — (922—1002 йиллар) сўфий, воиз, фиқҳ бўлган.
Абулҳасан Муҳаммад ибн Абу | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | сўфий, воиз, фиқҳ |
Исмоил Али ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Қосим Алавий Ҳасаний Зайдий Ҳамадоний 310/922—йилда туғилган. „Васий“ лақаби билан танилган. Шариф, Исмоил Саффор, Ҳайсама Атробулусий, Асам, Ибн Аъробий, Абу Маймун ибн Рошид, Абдон ибн Язид Даққоқ, Абдурраҳмон Жаллоб, Аҳмад ибн Убайд, Жаъфар Хулдий ва Абулқосим Табаронийдан ҳадис эшитган. Абулҳасан Муҳаммаддан Муҳаммад ибн Исо, Абдурраҳмон ибн Абуллайс Саффор, Муҳаммад ибн Умар ибн Узайз, Жаъфар ибн Муҳаммад Абҳарий, Абу Саъд Канжарузий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Шеравайҳ айтган: „Бу киши — сиқа, содиқ, сўфий, воиз. Бағдодда Абу Али ибн Абу Ҳурайрадан фиқҳни ўргандилар. Зоҳид эдилар. Маккада истиқомат қилдилар. Сўнгра қайтдилар. Бухорода яшадилар. 393/1002—йилда муҳаррам ойида Бухорода вафот этдилар“. Бошқа ривоятда: „Балхда оламдан ўтганлар“, — дейилган. Суламий айтганлар: "Илм ва насабда олиймақом бўлиб, билимлари шунчалик улуғлигига қарамай, фақирларга мурувватли, улар билан дўст эдилар. Хулдийга шогирд бўлдилар. Рамлада сўфийлар хонақосига кириб, уларга бир неча кун хизмат қилдилар. Кунларнинг бирида бир фақир одам келиб, у кишининг бошларидан ўпди ва: „Бу киши — улкан тоғ“, — деди. Шунда Аббос туриб Васийнинг оёқларидан ўпди. Васий раква (сув идиш)ларини олиб, у ердан сафарга чиқиб кетдилар". Идрисий айтган: „Ҳикоя қилинишича, у кишининг умрларининг охирида айтган айрим ривоятлари пухта эмас эди“[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Шамсиддин Заҳабий. Сияру аълами-н-нубала. Ж.17. – Б. 77; Имом Шамсиддин Заҳабий. Сияру аъламин нубало. Машҳур даҳолар сийрати. Таржимон А. Иноятов. – Б. 184.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |