Абулҳусайн Даррож (ваф. 320 ҳ.қ./932 м.) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Иброҳим Хаввоснинг ходими. Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозий, Абубакр Каттоний, Абулҳусайн Музаййин, Юсуф бин Ҳусайн Розий билан суҳбатда боълган. Абу Жаъфар Мажзум билан бирга ҳаж сафарига борган. Абу Амр Димишқий ва Абу Имрон Музаййин билан бирга самоъ мажлисида важд ҳолига тушиб, вафот этган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан богълиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". 
  2. ↑ "Насойим ул-муҳаббат".