Abulmisk Kafur

Абулмиск Кафур (арабча: أبو المسك كافور) (905—968), шунингдек ал-Лайсий, ас-Сурий, ал-Лабий, Ихшидийлар ҳукмронлиги даврида Миср ва Сурияда ҳукмрон шахсларидан бири[1]. Аслида қора танли нумибиялик (эҳтимол) қул бўлган Кафур Миср вазири этиб тайинланган ва 946-йилда ўз хўжайини Муҳаммад ибн Туғжнинг вафотидан сўнг, мамлакатни амалда бошқара бошлаган. Шундан сўнг, 968-йилда вафот этгунга қадар Ихшидийлар ҳудудлари бўлган Миср ва жанубий Сурияни (шу жумладан, Дамашқ ҳам) бошқариб келган[2].
Биографияси
Исми “мушкли кофур” маъносини англатадиган[3], Абулмиск Кафур исмли шахс турли манбаларда Ҳабашистон (Эфиопия), Билод ас-Судан ёки Нубиядан келгани ҳақида маълумот берилган. Ушбу вариантлар орасидан энг эҳтимолга яқини Нубия ҳисобланади[4]. Кафурни Миср ихшидийлари сулоласининг асосчиси Муҳаммад ибн Туғж 923-йилда қул сифатида сотиб олган. Манбаларда у қора танли ва ҳарам оғаси дея қайд этилган. Қулнинг ақл-заковати ва истеъдодини пайқаган Ибн Туғж уни озод қилган[2]. Ривоят қилинишича, Кафурнинг озодликка эришишининг сабаби у доимо хўжайинининг кўзига қараган, бошқалар эса хўжайиннинг инъомларига кўз тикишар эди. Тарихчи Пҳилип Ҳитти таъкидлаганидек, Кафур бундай садоқати учун сахийлик билан мукофотланиши кутилган[5]. Ибн Туғж ўзининг икки ўғлининг таълими учун Кафурни назоратчи этиб тайинлади. Шундан сўнг, Миср ҳукмдори Кафурни ҳарбий зобит даражасига кўтарган. Дала қўмондони бўлган Кафур 945-йилда Сурияга уюштирилган қарши ҳарбий юришни бошқарган, шунингдек, Ҳижоздаги ҳарбий юришларга ҳам масъул этиб тайинланган. Кафур Ихшидийлар ва Бағдод халифаси ўртасидаги айрим дипломатик музокараларда фаол иштирок этган[6].
Кафур 946-йилда амалда Миср давлати ҳукмдорига айланди. Ибн Туғжнинг ўғилларига васий бўлгани сабабли уларнинг отаси вафот этгандан сўнг, ўғиллар номидан мамлакатни бошқара бошлади. Кейинги давр тарихчилари Кафурни адолатли ҳукмдор дея таърифлаган бўлсалар-да, ўз шуҳратини кўп жиҳатдан ўрта аср араб шоири Мутанаббийнинг Кафурга қарши ёзган ўткир ҳажвий шеърлари ҳисобига бой берган.
Кафур 968-йил апрел ойида вафот этгач, Қуддусда, Ихшидий амирларга яқин жойда, Маъбад тоғидаги Қабилалар дарвозаси яқинида дафн этилган[7].
Собиқ қул мақоми
Кафурнинг собиқ қул бўлгани унинг Ихшидийлар ҳукмронлиги даврида юқори мавқега эришиши учун тўсиқ бўлмаган. Мамлуклар (я’ни собиқ қуллар) ҳарбий ташкилотга кириши ва ҳатто юқори лавозимларга эришиши одатий ҳол эди[8]. Кафур сингари кўплаб африкаликлар турли касбларда фаолият юритган[9]. Кафурнинг Африкада қулликдан то Миср ва Суриянинг бир қисмини бошқарган ҳукмдор даражасига қадар кўтарилиши ислом тарихида паст табақадан келиб чиққан мустақил ҳукмдорларнинг энг дастлабки мисолларидан бири эди[5].
Сиёсати
Ички сиёсат
Кафур Мисрни амалда бошқарган бўлса-да, расман Ихшидийлар сулоласи ҳукмдорлари номидан иш олиб борган. Ўлим тўшагида ётган Ибн Туғж икки ўғлига Кафурни васий этиб тайинлаган эди. 946-йилда Кафур Ибн Туғжнинг катта ўғли Унужурга тахт ворсилигини таъминлашда кўмаклашди. 961-йилда эса Унужурнинг укаси Али ибн ал-Ихшидга Миср тахтини эгаллашда кўмаклашди. Фақатгина 966-йилда, Али вафот этгандан сўнггина, Кафур ўзини Мисрнинг ягона ҳукмдори дея ошкора эълон қилди[6].
Кафур ўзига нисбатан кучли босим бўлишига қарамай, Миср ичкарисида барқарорликни таъминлашга муваффақ бўлди. 947—948-йилларда Ғалбун бошлиқ қўзғолонга қарши курашиб, уни бостиришга эришди. 954-йилда Унужур уюштирган мувафаққияциз давлат тўнтаришига уринишни самарали бартараф эта олди. Шунингдек, ўзига қарши Исмоилийларнинг бузғунчи тарғиботи тарқалишидан ҳам омон қолди. Унинг ички сиёсий чигалликларни бартараф этиш маҳорати Ихшидийлар сулоласининг умрини сезиларли даражада узайтирган, деб эътироф этилади[6].
Ташқи сиёсат
Абулмиск Кафурнинг энг катта ютуқларидан бири Ихшидийлар сулоласини турли хавфлардан самарали ҳимоя қилгани эди. Сурияда жойлашган Ҳамдонийлар, Миср ғарбидаги Шимолий Африкада ҳукмронлик қилган Фотимийлар, Арабистон ярим оролидаги қарматлар ҳамда Мисрнинг жанубидан келган Нубийларга қарши муваффақиятли мудофаа тизимини яратди[6].
Аввалроқ Кафурнинг хўжайини Муҳаммад ибн Туғж унга Сурия ва Ҳижоз ҳудудларидаги ҳарбий юришларга бошчилик қилишни ишониб топширган эди. Кафурнинг ҳарбий ва дипломатик чоралари натижасида 947-йилда Ихшидийлар Дамашқни Ҳамдонийлардан тортиб олган[6]. Ҳалаб ҳокими Сайф уд-Давла Сурияни босиб олишга уринган. Бироқ унинг ҳаракатлари Кафур томонидан бартараф этилган. Натижада, Сайф уд-Давла Суриянинг айрим ҳудудлари устидан Кафурнинг ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлган[5].
Кафур Фотимийлар ҳудудлари ва ҳукмронлигининг Мисрга қадар кенгайишини тўхтатиб туришга ҳамда Фотимийларнинг ёлланма аскарлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни самарасизлик билан якун топишига сабаб бўлган. Кафур тириклигида Ихшидийлар Фотимийларни ўзидан узоқда тутиб турди. Кафурнинг вафотидан сўнг эса Фотимийлар Миср устидан бошқарувни қўлга киритди[6].
Иқтисод
Жиддий қийинчиликларга қарамай, Кафур Мисрда умумий иқтисодий барқарорликни сақлашга муваффақ бўлди. Жумладан:
- 954-йилда содир бўлган ёнғин Фустатнинг тижорий марказини вайрон қилган;
- 955-йил ёки 956-йил бошида Мисрда кучли зилзила содир бўлган;
- 949, 952, 955 ва 963—968-йилларда озиқ-овқат нархлари инфлациясининг (баъзан очарчиликка сабаб бўлган) қайта-қайта содир бўлиши ва бунинг оқибатида фуқаролар орасида тартибсизликнинг келиб чиқиши кабилар.
Ҳукуматнинг йирик харажатларини ҳисобга олмаганда, Кафур маъмурияти ортиқча солиқ ундириш амалиётларидан тийилди. Кафур иқтисодий ютуқларига ҳисса қўшиш мақсадида Яқуб ибн Киллис сингари моҳир маъмурлар ва савдогарлар хизматларидан ҳам фойдаланган[6].
Санъатга ҳомийлиги
Абулмиск Кафур олимлар ва ёзувчиларга ҳам ҳомийлик қилиши туфайли халқ орасида машҳур бўлган. А.С. Эҳренкреутзнинг таъкидлашича, Кафурнинг эҳтимолий энг машҳур ҳомийлиги шоир Мутанаббийга нисбатан бўлган[6]. Бунга жавобан ал-Мутанаббий собиқ қулни мақтаган. Бироқ Кафур унга ўзи хоҳлаган лавозимни бермагандан сўнг, Мутанаббий Кафурни масхара қила бошлаган. Пҳилип Ҳитти берган ма'лумотлага кўра, ўз даврининг энг машҳур шоири бўлган Мутанаббий шеъриятида Кафур номи абадийлаштирилган[5].
Кафур тақводор шахс бўлгани боис шоирлардан кўра уламолар даврасида ўзини анча қулай ҳис қилган. Кафурнинг атрофини диндорлар ўраб олган. Улардан баъзиларига совғалар улашган. Гиза ва ал-Муқаттамда иккита масжид ва шифохона қурдирган[6]. Шунга қарамай, ирим-сиримларга қаттиқ ишонган. Ҳатто бир марта уйини жинлар эгаллаган деб ўйлаб, ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган[10].
Кафурнинг саройи муҳташам ва ҳашаматли бўлган. Бироқ очарчилик пайтларида бу ҳолат аҳоли учун мақбул эмас эди[2]. Масжид ва шифохонадан ташқари, Кафур бир қанча ҳашаматли саройлар ва пойтахтда Кафурия боғларини қурдирган. Ҳозирга қадар Кафур даврига оид бирорта ҳам археологик обектлар аниқланмаган[6].
Манбалар
- ↑ "Кāфūр, Абу'л Миск ал-Икҳсиди." Э.Ж. Брилл'с фирст энcйcлопаэдиа оф Ислам 1913-1936. Эдитед бй: М. Тҳ. Ҳоуцма, Э. ван Донзел. Брилл, 1993. п. 623
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Абū ал-Миск Кāфūр." Энcйcлопæдиа Британниcа. 2008. Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине. Жул. 2008
- ↑ Фромҳерз 2012.
- ↑ Юсуф Фадл Ҳасан, Тҳе Арабс анд тҳе Судан Фром тҳе Севентҳ то тҳе Эарлй Сихтеэнтҳ Cентурй (Эдинбургҳ Университй Пресс, 1967), п. 225 н. 36.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Ҳитти, Пҳилип К. Ҳисторй оф Сйриа Инcлудинг Лебанон анд Палестине. Горгиас Пресс ЛЛC. п.562-3
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 Эҳренкреутз 1978, сс. 418–419.
- ↑ ван Берчем 1927, сс. 13–14.
- ↑ Кашиф, С.И. Миср фи Аср ал-Икҳшидийин 2 эд. (Cаиро, 1970), п. 255
- ↑ Жаcоб Ф. Аде Ажайи. Генерал Ҳисторй оф Африcа: Африcа ин тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй Унтил тҳе 1880с. Университй оф Cалифорниа Пресс. п. 749
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 115–116.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868–969“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 86–119-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Эҳренкреутз, А. С. (1978). "Кāфūр". ин ван Донзел, Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИВ: Иран–Кҳа (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 418–419 б. ОCЛC 758278456. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_3781.
- Фромҳерз, Аллен Ж. (2012). "Кафур, Абу ал-Миск". Диcтионарй оф Африcан биограпҳй. Охфорд; Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс. ИСБН 9780195382075.
- ван Берчем, Мах. Матéриаух поур ун Cорпус Инсcриптионум Арабиcарум, Деухиèме партиэ: Сйриэ ду Суд. Томе деухиèме: Жéрусалем "Ҳарам" (Френч). Cаиро: Импримериэ де л'Институт франçаис д'арчéологиэ ориантеле, 1927.